Сизни Муваффақиятдан тўсиб турган 10та Чекловчи ишонч

Сизни Муваффақиятдан тўсиб турган 10та Чекловчи ишонч

Buyuklik sirlari

Ҳаётингизда орзуларингизга эришиш учун яхши ва фойдали ишончлар йиғиндисига эга бўлишингиз керак. Лекин кўпчилик инсонлар пул, муваффақият ва бой бўлиш ҳақида зарарли, қўрқувга асосланган ишончларга эга. Улар қаердан келиб чиққан? Бу салбий ишончлар бизга атроф мухитдан таъсирланиш натижасида кириб келган.


Яхшиямки, ишончлар ўз-ўзидан яхши ёки ёмон бўла олмайди, улар шунчаки ишончлар, демак бошқарув ўз қўлимизда, ҳоҳласангиз уларни ўзгартиришингиз мумкин. Агар сизга ишончларингиз тўғри келмаса уларни бошқа ишончларга алмаштиринг.


Қуйидаги ишончлар сизда борми йўқми бир текшириб кўринг, ва агар ўзингизда борлигини билсангиз, уларнинг ўрнини ижобий ишончлар билан алмаштиринг.


Салбий: "Пул топиш қийин ва машаққатли иш, уни топиш учун кўп оғир мехнат қилиш керак"

Ижобий: "Ўзимга ёққан ишни қилиш онсон, уни устига менга ёрдам берадиганлар сон мингта"


Салбий: "Пул - барча ёмон нарсаларнинг калити"

Ижобий: "Пул - кўп одамга яхшилик қилиш имконияти"


Салбий: "Бой бўлиш бўлмаслик менинг қўлимда эмас"

Ижобий: "Мен ўз ҳаётимни ўзим қураман"


Салбий: "Бизнесни бошлашга жуда кўп пул керак"

Ижобий: "Ўзимни ишимни бошласам менга чексиз пул келади"


Салбий: "Бахт пулда эмас"

Ижобий: "Бахт ва пулнинг алоқадорлиги йўқ, иккиси ҳам кўп бўлиши керак"


Салбий: "Кўп пул кўп муаммо дегани"

Ижобий: "Кўп пул кўп танловларни олиб келади"


Салбий: "Хеч қачон ошиқча пулим бўлмаган"

Ижобий: "Мен қанча пул келишини ўзим бошқараман"


Салбий: "Бошқалар камбағал бўлса мен бой бўламанми?"

Ижобий: "Мен бой бўлсам бошқаларга ҳам ёрдам бераман"


Салбий: "Бошқаларнинг фикри менинг ўз ҳақимдаги фикримдан устун"

Ижобий: "Бошқаларнинг мен ҳақимдаги фикри уларни ўзининг характерини билдиради"


Салбий: "Бахт ташқаридан келади"

Ижобий: "Бахт ичимизда бўлади"

Буюклик сирлари каналига уланинг ва дўстларингизга ҳам улашинг


Report Page