KOICA билан ҳамкорлик: касб-ҳунарга ўқитиш маркази битирувчиларига махсус сертификатлар топширилди

KOICA билан ҳамкорлик: касб-ҳунарга ўқитиш маркази битирувчиларига махсус сертификатлар топширилди

@oqoltin_yangiliklari

2020 йилнинг декабр ойида 20 декабрь куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида «Сирдарё вилоятидаги аҳолининг заиф қатламини қўллаб-қувватлаш дастури» лойиҳаси доирасида Оқолтин туманидаги «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази очилган эди.

Фаолият бошлаганига кўп вақт бўлмаган бўлсада бугунги кунда, марказда таҳсил олувчилар сони анчани ташкил этмоқда. 

Бир вақтнинг ўзида 90 нафарга яқин аёллар ва ёшларни пазандачилик, компьютер саводхонлиги мутахассисликлари бўйича профессионал ўқитиш ва бу орқали уларни маълум даромад манбаи билан таъминлаш, иқтисодий фаолликларини янада ошириш, аҳолининг таклифлари асосида кейинчалик қўшимча равишда хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик йўналишлари бўйича ҳам ўқув курслари ташкил этиш имкониятимиз мавжуд. Мана бугун икки ой давомида таҳсил олган марказимизнинг илк битирувчиларига сертификатлар топширилди, эндиликда улар ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари мумкин, энг муҳими касб-ҳунар эгаси бўлишди дейди - марказ раҳбари, Оқолтин тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Ибодуллаев 

Оқолтин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page