Uz News

Uz News

@DollarKursUz

Сенат 100 000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади

15 январь куни Олий Мажлис Сенати 100000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади.


Йирик номиналдаги банкнота Марказий банк томонидан қуйидаги мақсадларда кўра муомалага чиқарилмоқда:


• аҳоли учун нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш;

• нақд пулларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;

• аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни ошириш;

• муомаладаги нақд пуллар таркибини оптималлаштириш.


100 000 (юз минг) сўм қийматдаги банкнотлар жорий пул массаси доирасида чиқарилади ҳамда унинг ўсишига таъсир кўрсатмайди.

Намуна дизайн

Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, таснифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


Телеграм канал: @DollarKursUz

Report Page