@KUNuzDARYO
Тошкентда ярим кечаси уйлар бузилмоқда
29.09.2018 23:09 0 2326
Фото: «Turon24»
Бугун, 29 сентябрь куни, соат 22:00 атрофида Тошкент шаҳрининг Себзор даҳасида аҳоли яшайдиган уйлар бузила бошлаган. Бу ҳақда «Turon24» нашри хабар берди.
Нашр мухбири масалага ойдинлик киритиш мақсадида воқеа жойига борган. Ҳозирча кечаси уйи бузилаётган аҳоли нарсаларини кўчага олиб чиқишмоқда.
Нега айнан ярим кечаси уйлар бузилаётгани ва бошқа тафсилотлар юзасидан расмий маълумот берилгани йўқ.