0000

0000


Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов тумандаги тадбиркорлар ва фермер хўжалик раҳбарлари билан учрашиб, ёрдам ва меҳр-мурувватга мухтож хонадонларга ёрдам кўрсатиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида суҳбатлашди. Суҳбат аввалида тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари билан танишди. Шундан сўнг “Саховат ва кўмак” умумиллий ҳаракати атрофида қўлни қўлга бериб бирлашиш ҳақида сўз юритилди. Шакллантирилган рўйхат бўйича ҳозирги кунда моддий кўмакка муҳтож оилаларга етказиб берилиши зарур бўлган маҳсулотлар турлари санаб ўтилди ва тадбиркорларнинг бу борадаги фикр мулоҳазалари ўртага ташланди. Муҳими тадбиркорлар ҳомийликлари эвазига ҳеч қандай зарар кўрмаслиги, қилган ҳомийликлари, сарф-харажатлари учун уларга солиқ, кредит ва бошқа имтиёзлар берилиши маълум қилинди. “Саховат ва кўмак” умумиллий ҳаракатига қўшилиш мажбурий бўлмай, ҳар бир тадбиркор ва фермер хўжалиги учун тамоман ихтиёрий эканлиги таъкидланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page