...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистон Эрондан импорт қилинган 3,5 минг тонна картошкани қайтариб юборди

Ўзбекистон ва Туркманистон қишлоқ хўжалиги пестицидлари ва кимёвий моддалардан хавфли ифлосланиш сабаб Эрондан катта миқдордаги картошка импортини бекор қилди. Бу ҳақда Iran International нашри хабар берди.

Разавий Хуросон вилоятининг Машҳад шаҳри Мева ва сабзавотлар ассоциацияси раҳбари Гейдар Сакенборжининг маълум қилишича, импортнинг бекор қилинишига асосан паст сифатли пестицидлардан фойдаланилгани сабаб бўлган.

Унинг тушунтиришича, ҳосил йиғиб олингач қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг катта қисми маълум муддатга карантинга жойлаштирилиши керак бўлган. Бу табиий усулда пестицидлар зарарини камайтиради, бироқ Эронда фойдаланиладиган пестицидлар мева ва сабзавотларда узоқ муддат сақланиб қолмоқда.

«Текширувларга кўра, мазкур қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида фойдаланилган пестицидлар Хитойдан олиб келинган», — дейди Сакенборжи. Шунингдек, у мазкур пестицидлар зарурий стандарт ва сифат талабларига жавоб бермаслигини тахмин қилган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Эронга 3,5 минг тоннага яқин картошкани қайтарган ва яна 775 тоннасини йўқ қилган.

Яқинда Теҳрондаги савдо вакил қатор мамлакатлар Эронда етиштирилган мева ва сабзавотлар импортини тақиқлаганини маълум қилиб, Ҳиндистон, Россия, Ўзбекистон, БАА, Уммон, Қатар ва бошқа давлатлар Эрон томонидан берилган сертификатларни энди қабул қилмаётганини таъкидлаган эди.

2020 йилда Эрон 6,5 миллиард долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилган.

Аввалроқ Ўзбекистон 2021 йилда рекорд даражада кўп — ярим миллион тоннадан ортиқ картошка импорт қилгани тўғрисида хабар берилганди. EastFruit маълумотларига кўра, агар Покистон ёки Эрондан картошка олиб киришга тақиқ қўйилса, уларнинг ўрнини бошқа йирик етказиб берувчи мамлакатлар — Россия ва Қозоғистон билан алмаштириш қийин бўлади. Чунки, Россия ва Қозоғистонда ушбу маҳсулот нархи тез ўсиб бормоқда.


AGROBLOGER канали

daryo.uz

Report Page