...

...

AGROBLOGER

Цитрус мевалар (Cитрус.Л) авлодига лимон, апелсин, мандарин, грейпфрут ва бошқалар киради. Булар доим яшил бўлиб турадиган дарахт ёки бутадир. Булар йил бўйи ўсади, шунинг учун битта ўсимликнинг ўзида ўсаётган новдалар, ғунчалар, гуллар ва мевалар бўлиши мумкин. Бу лимонда айниқса яққол кўринади. Барглари 15 ойдан 3-4 йилгача яшайди, лекин доим алмашиниб туради.

Цитрус меваларнинг ватани Жанубий – Шарқий Осиё ҳисобланади. Улар Хитой, Япония, Ҳиндистон, Покистон, Исроил, Миср, Испания, Италия, Греция, Францияда, АҚШ нинг жанубий қисмида, Мексика, Бразилия, Африкада ва бошқа давлатларда тарқалган. Бу ерда дарахтининг бўйи 7 м. га етади. Барглари қалин бўлиб, таркибида эфир мойи бўлган жуда кўп безчалар билан қопланган. Цитрус ўсимликлар микоризали ўсимликлар гуруҳига киради.

Цитрус ўсимликлар, асосан баҳорда гуллайди. Лимон эса бутун ўсув даври давомида оз-оздан гуллаб туради. Гули икки жинсли ёки функционал эркак гуллардан иборат, ранги оқ кам-камдан пушти рангли, ҳушбўй бўлади. Четдан ва ўзидан чангланади. Кўп турлари чангланмасдан (уруғланмасдан) мева тугади. Гуллари бир – уч йиллик шохлардаги бир йиллик ўсувчи новдаларда ҳосил бўлади.

Цитрус ўсимликларининг меваси кўп уяли резавор – мевадир. Этининг бўлаклари ҳар қайси уянинг ташқи томонидаги мевабарг деворлари ўсимтаси – шира халтачасидан иборат. Ҳар қайси мевасида 1 – 32 дона ва ундан кўпроқ уруғ бўлади, баъзи хилларида уруғ бўлмайди. Уруғида 3 – 12 донагача муртак бўлиб (полиэмбриония), уларнинг ҳар биридан мустақил ўсимлик етилади. Муртакларнинг биттаси жинсий уруғланиш йўли билан бошқалари эса вегетатив, яъни уруғланмасдан (нутселлар йўл билан) ҳосил бўлган. Мевасининг мазаси нордон, аччиқ, ширин бўлади. Пўсти юзасида эфир мойли кўплаб безчалар бўлади.

Цитрус ўсимликларнинг меваси фойдалилиги, шифобахшлиги ва таъми жиҳатидан биринчи ўринда туради. Улар таркибида шакар (1 – 2 дан 15% гача), лимон кислота (0,9 – 8 %) пектин, А,Б,C ва бошқа витаминлар кўп бўлади. Апелсин ва лимон таркибида олмадагидан 10 – 15 марта кўп C витамин бўлади. Бу мевалар кўпинча янгича истеъмол қилинади, шунингдек, улардан компот, сироп, повидло, мураббо, сукат тайёрлашда, эфир мойлари, лимон кислота ва бошқалар олишда фойдаланилади.

Цитрус ўсимликлар совуққа чидамсизроқ бўлади. Айрим турлари совуққа чидамлилиги жиҳатидан қуйидаги таркибда жойлаштирилади: ситрон, лимон, грейпфрут ва пиддог, ширин апелсин, нордон апелсин (бигарпадия), мандарин, кинкан, трифолиате. Трифолиате 25°C совуққа чидайди ва Ўзбекистонда очиқ жой (дала) да ўсаверади.

Ўзбекистоннинг анчагина қаттиқ иқлим шароити таъсирида цитрус ўсимликлар тиним даврига мажбуран киришга мослашиб қолди, бу эса уларни иссиқхона ва траншиялар рамалар билан ёпилади. Траншия тубидан ва деворларидан бериб туриладиган иссиқлик ҳисобига унинг ичидаги температура нолдан пастга тушмайди. Ана шундай шароитда ўсимликларнинг ёш барглари тўлиқ сақланади. Уларда ассимиляция процесси давом этаверади ва пластик моддалар тўпланаверади.

Кунлар бироз илиб, тупроқ ва ҳаво температураси камида 10°С га етганда траншиялардаги лимон ҳамда апелсин янги новда чиқара бошлайди. Новдаларнинг ўсиш хусусияти унинг даврийлигидадир. Ўзбекистонда апелсин новдаларининг 3 та, лимоннинг 4 та баҳорги, ёзги, ёзги – кузги ва кузги ўсиш даври бор. Шунинг учун ҳам новдалар ёши ва биологик хусусиятлари жиҳатидан ҳар хил бўлади. Кўпинча тўртинчи ва ундан юқори тартиб новдалар ҳосил тугади.

Лимон ўсув даври 180 – 220 кун, апелсинники 220 – 250 кун давом этади. Ўсимликларнинг нормал ҳаёт фаолияти учун фойдали температуралар йиғиндиси камида 4000° бўлиши керак.

Лимон иссиқсевар ўсимлик. Мандарин апелсин ва лимонга қараганда иссиқни камроқ талаб қилади. Грейпфрут ҳам апелсин сингари иссиқсевар ўсимлик.

Цитрус ўсимликларнинг ҳаммаси, айниқса, апелсин ёруғсевар ўсимликлардир, лекин хоналарда ва траншеяларда бир оз салқинроқ бўлса ҳам, яхши ўсиб ривожланаверади.

Цитрус ўсимликлар намга ҳам талабчан бўлади, лекин сув ҳаддан ташқари ортиқча бўлишли ёқтирмайди. Уларнинг тупроққа талаби кўп жиҳатдан пайвандтагга боғлиқ. Трифолиатга пайвандланган ўсимликлар ғовак, гумус (чиринди) га бой, сув ва ҳавони яхши ўсади. Кўпчилик цитрус ўсимликлар учун тупроқ реакциясининг муҳити p.H=6 бўлиши керак. Ўзбекистонда унумдор бўз ерларда ва яхши ўсади.

Цитрус ўсимликлар уруғини экиб, улардан чиққан уруғ кўчатларга пайванд қилиш, шунингдек қаламчаларини ўтқазиш йўли билан кўпайтирилади. Пайвандланган ўсимликлар ўтқазилгандан кейин 3 – 4 йили, уруғдан етиштирилганлари эса 10 – 12 йилдан сўнг ҳосилга киради. 25 ёшдан 50 – 60 ёшгача айниқса мўл ҳосил беради. Ўсимликлар плантацияларда 50 – 100 йил, пайванд қилинмаган апелсин эса бундан ҳам узоқ яшайди.

Цитрус ўсимликлар серҳосиллиги билан фарқ қилади. Грузияда битта апелсин ва лимон дарахтнинг ҳар тупидан 300 кг гача ҳосил олинади. Цитрус ўсимликлар авлодининг 16 тури бор. Улардан апелсин, мандарин, лимон хўжалик жиҳатидан аҳамиятга эга.


@AGROBLOGER канали

Report Page