...

...

AGROBLOGER

Тошкент вилояти, Бўка туманидаги “TNA AGROINVEST” агрокластери иссиқхонасида етиштирилаётган помидор тез кунда экспортга тайёр бўлади.

Мазкур иссиқхона энергия тежамкор, чиқиндисиз фаолият юритиши ва жаҳон стандартига мос экологик тоза маҳсулот етиштиришга мўлжалланган. Ушбу технология нафақат экологик, балки ҳосилдорлиги юқори экани билан ҳам ажралиб туради. Иссиқхонанинг экин майдони 3 гектар бўлиб, компютерлашган бошқарув тизими мавжуд. Барча ускуналар Голландия ва Германия давлатларидан келтирилган.   

Лойиҳа қиймати 5 миллион долларидан ортиқ бўлган иссиқхонада ҳозир 70 нафардан ортиқ ёш касб ўрганиб, меҳнат қилмоқда. Иш давомида голландиялик етук мутахассислар бўкалик ёшларга соҳа сир-асрорларини ҳам ўргатиб боришяпти. Тез орада ёшлар етиштирган маҳсулотлар Европа ва МДҲ давлатлари бозор расталарида бўлади.  

Иссиқхонада суғоришнинг янгича тизими жорий қилинган бўлиб, ортган сув чуқур қайта ишланади. Бундан ташқари, ҳосил териш, ташиш ва бошқа барча вазифалар электр токида ҳаракатланувчи махсус техникада амалга оширилмоқда.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ойнали иссикхона учун 4 миллиметр қалинликдаги қиздирилган (коленный) ойна қўйилган бўлиб, ёруғлик ўтказувчанлиги 89-91 фоизни ташкил қилади. Бу тажриба одатдаги плёнкали иссикхоналарга қараганда ёруғлик ўтказиш қобилияти юқори ҳисобланади. Шунингдек, иссиқхона ичидаги намликни осон бошқариш мумкин.


@AGROBLOGER канали

uza.uz

Report Page