*/

*/

Source

600 йилларда дунёда икки йирик империя ва цивилизация ҳукмрон эди. Бири Византия (Рум) империяси, иккинчиси Форс империяси.
Буларнинг атрофида майда миллат ва қабилалар бор эди.

624 йилда Бадр деган жойда кичкинагина жанг бўлиб ўтади.

300тача мадиналиклар 2та от ва 70 та туяси билан 1000 дан ортиқ маккаликлар билан урушади.

Бу кичик қабилаларнинг ўзаро жанги ҳақида на румликлар билди на Форс саройида гапирилди. Улкан империялар ва уларнинг аҳолиси учун аҳамиятсиз воқеа.

Орадан атиги 15 йил ўтиб, ўша 300 киши ва уларга эргашгарлар улкан ва қудратли Форс империясини қулатди, Румни эса Шомдан, Сурия ва Фаластин ерларидан шармандаларча қувиб чиқарди.

Атиги 15 йилда бир кичик қабила, иккита улкан империяни ер тишлатди. Улкан империяки, худди бугунги кун АҚШ ёки Хитойига ўхшайди.

Уларнинг мана шундай ғалабасига сабаб бир нарса: динга амал қилиши, гуноҳдан қочиши ва сабр қилиши сабаб эди.

Report Page