...

...


ДХХ Андижондаги ноқонуний «дори бозори»да наркотик сотаётган шахсларни ушлади


Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) томонидан бошқа ваколатли органлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ноқонуний айланмасига қарши кураш бўйича тадбирлар фаол давом эттирилмоқда.


ДХХнинг Андижон вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида Андижон шаҳрининг Мангулик кўчасида ноқонуний фаолият кўрсатаётган «дори бозори»да тезкор тадбир ўтказилган.


Тадбир давомида муқаддам психотроп моддалар савдоси билан айбланиб, судланган фуқаролар — М.О. ва А.Н.дан 15 турдаги жами 578 дона наркотик ва психофаол дори воситалар ашёвий далил сифатида олинган.


«Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дея маълум қилди манба.


Мавзуга доир: Сирдарёда 8 минг долларлик «Трамадол»ни сотаётган қўқонликлар ушланди


Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил октябрдаги қарори билан «Лирика» «Муомалада бўлиши тақиқланган ва чекланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхати»га киритилган.


Ундан аввалроқ гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари — юқорида кўрсатилган рўйхатда расман мавжуд бўлмаган, бироқ инсон руҳиятига шунга ўхшаш таъсир кўрсатувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жиноий жавобгарлик жорий этилган эди.

Report Page