.

.

Қашқадарё

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.


Жорий йилнинг 23 декабрь куни кеч соат 20.30 да Қарши шаҳрига божхона кузатуви остида олиб келинган 31 та автотранспорт воситалари белгиланган тартибда қабул қилиниб, куннинг ёруғ вақти бўлмаганлиги Қарши шаҳридаги “Терминал Логистикс” МЧЖга қарашли автотуроргоҳ (ТИР-парк) ҳудудига жойлаштирилган. 


Чунки, амалдаги тартибларга мувофиқ божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш куннинг ёруғ вақтида амалга оширилиши белгиланган. Божхона кузатувига олинган 31 та автотранспорт воситаларининг божхона кузатуви 24 декабрь куни соат 10.00 дан сўнг белгиланган тартибда давом эттирилган.


Хусусан, видеомурожаат тасвирга олинаётган маҳал божхона кузатувига жалб қилинган ходим логистика марказида ҳозир бўлган.


Муаллиф томонидан электрон пломбалар мавзуси кўтарилган бўлиб, бу бўйича Тошкент вилояти божхона боқшармасининг “Яллама” чегара божхона постида синов тарзида электрон пломбалаш амалиётга жорий этилганини маълум қиламиз.


Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

Report Page