...

...




ЗАМБУРУҒЛАР: Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг кўплаб йўқотишлигига (25-30% гача) шунингдек маҳсулот сифатининг пасайишига сабаб бўлади. Қишлоқ хўжалиги экинларини интенсив технология бўйича етиштиришда ва якка экин ўстиришда кўп йиллик экинларда ўсимликларнинг касалликлар билан зарарланиш хавфи ортиб кетади.

Фунгицидлар (fungus – замбуруғ) – замбуруғлар учун захарли ва уларнинг споралари ёки мицелийларининг ривожланишига барҳам берувчи модда. Ўсимликларга ишлов бериш учун қўлланиладиган фунгицидлар ҳимоявий, системали ва даволовчи турларга бўлинади.


Фунгицидлар- ўсимликларнинг замбуруғ касалликларига қарши қўлланилувчи химиявий воситалардир. Улар системали ва тез таъсир этувчи турларга эга. Ушбу воситаларнинг айрим турлари экиш олдидан ўсимлик уруғларидан спора, яъни замбуруғларни ҳайдаб чиқариш учун ҳам қўлланилади.

Компаниямиз томонидан таъсир қилувчиси Крезоксим-метил бўлган, юқори сифатли VISTROBI 50% фунгициди экинлардаги ун шудринг, калмараз, оидиум, милдю, антракноз, фитофтороз, алтернариоз, переноспориоз ва бошқа замбуруғ касалликларига қарши самарали қўлланмоқда. Сарф меъёри эса, 0,2-0,3л/га.

 

Ҳимоявий фунгицидлар: профилактика мақсадларида қўлланилади

Даволовчи фунгицидлар: Патоген киргандан сўнг ишлов берилганда ўсимликларда касаллик белгиларининг ривожланишига барҳам берувчи моддаларга айтилади

Системали фунгицидлар: ўсимликларнинг ўтказувчи найлар тизими бўйлаб ҳаракатлана олиш ва ишлов берилгандан кейинги пайдо бўлган янги ўсувларни ҳимоялашга қодир моддаларга айтилади


Бу вақтда ташқи таьсирли фунгицидлар фақатгина пуркалган жойдаги ўсимлик қисмини ҳимоя қилади. Системали фунгицидлар қатор ҳолатларда ҳам ҳимоявий, ҳам даволовчи таьсир кўрсатади, бундан ташқилар эса – фақат ҳимоявий. Системали фунгицидлар ўсимликлар томонидан тез ютилади, шу боис уларнинг самарадорлиги ёғингарчиликларга камроқ даражада боғлиқ бўлади.

Патогенлар миқдорини кўпайиши, ўсимликларда касалликларни ривожланишига олиб келади. Демак, ўсимликларни касалликлардан ҳимоя қилишнинг жами муаммолари мажмуини ҳал қилиш, хусусан резистентликнинг юзага келиш эҳтимолини минимумга тушуриш учун фунгицидларнинг ҳам кетма-кет, ҳам навбатланиб қўлланилувчи улкан спектри ва уларнинг комбинацияларини талаб қилади. Бутун дунёда фунгицидларни асосий қўлланиш соҳаси мевали боғлар, сабзавотзорлар, донли экинзорлар ва шолини ҳимоя қилиш ҳисобланади.


Petrochem Agro ўзининг фунгицидларини тақдим этади:

Ridamill Gold 72%
Med Xlorok 85%
Vistrobi 50%
Vi Kaptan 50%
Vi Privikur 72.2%
Vi Ziram 80%


Ўзбекистонда ўз нуфузига эга бўлган Petrochem Agro компаниясининг расмий каналига хуш келибсиз! Petrochem Agro-бу юқори сифатли пестицидлар ва ўғитлар, демакдир.

 

Манзил: Тошкент шаҳри,Жомий бозор,Уста Ширин кўчаси, 136-уй.


Расмий сайт: www.petrochem.uz

Report Page