...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Дилшод Рахимов бугун Тошкент шаҳрининг “Миробод”, “Аския”, “Чилонзор”, “Фарҳод” ва “Эски жўва” деҳқон бозорларида бўлиб мавжуд аҳвол билан яқиндан танишишди. Бу ҳақдаги Бош прокуратуранинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Дилшод Рахимов бугун Тошкент шаҳрининг “Миробод”, “Аския”, “Чилонзор”, “Фарҳод” ва “Эски жўва” деҳқон бозорларида бўлиб мавжуд аҳвол билан яқиндан танишишди.

Қайд этилган бозорларда, бошқа барча ҳудудлардаги каби Янги йил байрами муносабати билан арзонлаштирилган байрам ярмаркалари ташкил этилган.

Жумладан, ўрганилган 5 та бозордаги нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш учун жами 15 нафар прокуратура ва департамент органларининг ходимлари бириктирилган.

Ярмаркаларга Сурхондарё, Хоразм, Андижон, Фарғона, Қашқадарё вилоятларининг 50 та фермер ва деҳқонлари ҳамда қарийб 100 нафар улгуржи савдо ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари номма-ном бириктирилиб, уларга 350 та раста ажратилган.

Ушбу деҳқон бозорларида ҳафта бошидан буён 2 586 тн. 30 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилган бўлиб, 267 тн. гўшт, 7 млн. 600 минг донадан ортиқ тухум, 722 тн. картошка, 160 тн. шакар, 136 тн. гуруч аҳолига ҳамёнбоп нархда етказиб берилиши таъминланган.

Бундан ташқари, балиқ, консерва, салқин ва спиртли ичимликлар, сут маҳсулотлари, мевалар, шу жумладан, цитруслар ҳамда турли ширинликлар савдоси ҳам йўлга қўйилган.

Ички истеъмол бозорида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминланиши ҳамда белгиланган вазифаларни тизимли равишда давом эттириш тўғрисида Бош прокурор томонидан масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.


@AGROBLOGER канали


Report Page