...

...

Petrochem Agro

– Тизимда етти хил русумдаги юздан ортиқ қурилма мавжуд бўлиб, улар турли мақсадларга хизмат қилади, – дейди Давлат геодезкадастр қўмитаси қошидаги геоинновация маркази бўлим бошлиғи Саҳоб Мамасидиқов. – Кичик майдонларга кимёвий воситалар пуркаш, далаларнинг хариталарини тузиш, катта ер майдонларида экинларнинг униб чиқиш даражасини кузатиш, ўсимликларга зарур озуқавий моддаларнинг етиб боришини таҳлил қилиш. Шунингдек, дронлар ёрдамида ўсимликлар чалинадиган касалликларни тарқалишини аниқлаш, ўғитларни аниқ мақсадларга йўналтириб солиш ёки зараркунандаларга қарши кимёвий моддаларни сепиш мумкин.


АҚШ, Хитой, Япония, Бразилия ва кўплаб Европа давлатларида қишлоқ хўжалигида аллақачон дронлардан фойдаланиш йўлга қўйилган. Дронларни мунтазам равишда учиши фермерларнинг ер-сув майдонларини назорат қилишларига имкон беради. Инфрақизил камералар касалликка дучор бўлган ўсимликларни бемалол аниқлай олади.


Мисол учун, биздаги дронлардан бири кўтарилиши ва кўниши вертолётга ўхшайди. Учиш жараёнида суратга олади. У билан қишлоқ хўжалигида ер майдонларини чегараларини аниқлаш, тупроқнинг хусусиятлари, ўсимликни озуқага муҳтожлигини аниқлаб беради. ҳатто, ирригация, мелиорация соҳасида ҳам сувларни бошқаришда фойдаланиш мумкин.


Энг замонавийларидан яна бири водород тизимида ишлайдиган дрон бўлиб, у 2018 йил якунида Хитойдан келтирилган. Ҳозирда бизда водород ишлаб чиқариш ишлари олиб борилмоқда. Ана шунда водород ёқилғиси билан учадиган туркумдаги қурилма ишлаб чиқарамиз. Водород экологик тоза ёқилғи бўлиш билан бирга, ҳавода 40 дақиқа учадиган дрон у билан 2-2,5 соат учиши мумкин.


Ҳозирда кенг фойдаланилаётган дронлардан бири — 150 метр масофадан туриб, ердаги ҳолатларни фото, видео тасвирга олиш имконига эга. Ҳавода 40 дақиқа бўлиб, бу вақтда автомобил йўллари, электр тизими каби объектларни кўриш мумкин. Айтайлик, қишлоқ хўжалиги бўйича мониторингларда асосий қулайлиги шундаки, улар майдонни яхлит расмга олгандан сўнг, ўсимликнинг қайси ҳудудда қанчалик ривожлангани ёки ўсмай қолган майдонларни алоҳида тасвирлаб беради. Шундан кейин яна бир дрон — 10 килограмм суюқликни олиб учадиган ва пуркагичлари ёрдамида белгиланган майдонга сепадиганидан фойдаланилади. Улардан 2019 йилда Сирдарё вилоятидаги агрокластерларни пахта майдонларини дефолация қилишда кенг фойдаландик. Бунда қишлоқ хўжалиги тракторларидан кўра дронлар хизмати икки баробар арзонга тушади. Аввало, ёқилғидан иқтисод қиламиз ва дала бўйлаб эмас, касаллик тарқалган майдонга дори кўпроқ сепиб самарадорлик таъминланади.


Далаларни кузатиш учун дрондан фойдаланилса фермер ишхонасидан чиқмай туриб, экинларни тўғри ва сифатли йиғиб олиш учун қайси майдондан ишни бошлаш кераклигини аниқлаб олади. Бунинг учун далаларни айланиб чиқадиган одам ишлатилмайди, ёқилғи сарфланмайди, ортиқча вақт кетмайди, кўп муаммоларни ҳали улар пайдо бўлмасидан аввал ҳал қилиш имкони пайдо бўлади. Бу, аввало, ҳар бир кўчатнинг ўсиши, тупроқ ҳолатини аниқлаш мураккаб бўлган катта ер эгалари учун жуда қўл келади.


Дронлар фермерларга экинларнинг нобуд бўла бошлаётгани ҳақида ҳам тўғри ва аниқ маълумот бера олади. Мисол учун, ўсимликларнинг касалликка чалинганининг биринчи белгилари фотосинтез жараёнида иштирок этувчи яшил пигмент – хлорофилнинг туси ўзгариши билан намоён бўлади. Инфрақизил суратлар ёрдамида эса касалликка чалинган ўсимликларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳосилнинг нобуд бўлмаслигининг олди олинади.


Қайд этиш керакки, дронлардан нефт-газ соҳасида ҳам фойдаланиш мумкин. Яқинда хундай компаниясининг газларни чиқариб юбориш қувури визуал назорат қилинди. Албатта, катта босим бўлган ва инсон бориши қийин бўлган 150 метр баландликдаги қувурларнинг ҳолатини кўриш имконияти мавжуд эмас, учар қурилмалар эса бунда яқин кўмакчи. Улар узоқ масофадан туриб ҳам қувурнинг ҳолатини аниқ тасвирлаб бера олади. Шу боис тун-у, кун ишлайдиган хавфлилик даражаси юқори бўлган саноат объектларида улардан фойдаланган ҳолда мониторинг ишларини олиб бориш мумкин.


Petrochem Agro

petrochem.uz

Манба:uza.uz

Report Page