...

...

AGROBLOGER

1). Томчилатиб суғориш тармоғидан берадиган ўғитлар яхши эриган бўлиб, яхши фильтрланиши ва тиқилиб қолмаслиги керак. 


2). Бу усулда суғорганда ўғитдан юқори даражада фойдаланиш мумкинлигини ҳисобга олиб, ўғитни минимумда бериш жуда муҳим.

 

3). Ҳафталик озуқа миқдорини томчилатиш орқали ҳафтасига 2 ёки 3 марта бериш мақсадга мувофиқ. Агар ишни аниқ бажариш керак бўлса, автоматик равишда бажариш яхши натижа беради. 


3). Томчилатиб суғорилганда шу заҳоти ерга шимилади, суғорилганидан кейин сингиш даврида текшириш ўтказиш мумкин. 


4). Энг минимум инексия вақтида энг кўп озуқа элементларини шимилишига ва ўсимликларни кўп олишига имкон беради.

 5). Бир томонлама ва ўтказувчанлиги яхши бўлиши керак ва шуни айтиш керакки, бунда кимёвий заҳарланиш (передоз) бўлмаслиги керак.

6). Ўғитларни бакда биргаликда аралаштирилганда уларни ўзаро таъсири бўйича муаммога дуч келиш мумкин. 

Кальцийли ўғитларни сульфатли ва фосфатли ўғитлар билан аралаштириб бўлмайди. Чунки бунда чўкма ҳосил бўлиб трубага тиқилиб қолиши мумкин.


 7). Бромли ўғитларни ўзининг инструкцияси бўйича қўллаш керак, унинг ўсувчи хусусиятини хисобга олган ҳолда


 8) Умумий қоидага биноан, озуқа элементларини алоҳида берган (инексия қилган) яхши. Агар сиз фойдаланаётган озуқа элементларини ўзаро таъсирини текшириб кўрмоқчи бўлсангиз, қишлоқ хўжалик ўғитлари билан таъминлаш идораси билан маслаҳатлашинг.


 9). Томчилатиб суғоришда қувурларда сув ўтларини ўсишига йўл қўйманг. Улар тармоққа тиқилиб қолиб, иш сифатини бузади ва баъзан умуман сувни томчилаб тушмаслигига олиб келади. Айниқса, тармоқ орқали озуқа элементларини бериш, сув ўтларини янада авж олиб ўсишига сабаб бўлади. Кам фоиздаги натрийгидрохлорид (ош содаси) уларни нобуд бўлишига олиб келади ва тармоқни тоза сақлашимизга ёрдам беради. Ўғитли инексияни ҳисоблаш ўсимлик тури ва майдонга қараб ҳисобланади. Масалан, қовун ёки қовоқ каби ўсимликлар тез ўсади ва майдон юзасини барг билан қоплайди. Турғун озуқа моддалари яъни фосфор, рух, магний, темир ва мис ривожланмаётган илдизларга осон киради, умумий асосий ишлов беришда ўғитларни озиқлантиришга кириши ёки суғориладиган сувда тупроқ сувда кам бўлгани учун улар қаерга қўйилган бўлса, шу ерда қолади, шунинг учун суғориладиган сувда эритилса, фақат илдиз ҳудуди суғорилиши мухим аҳамиятга эга. 


10). Азот, калий ва олтингугурт тупроқ сувида нисбатан ҳаракатланувчандир ва бу озуқа моддаларига эҳтиёж эрта кучли ўсишда жуда ҳам баланддир. Асосий вазифа ўсимликка тез ўсиш даврида озуқа моддаларини вақтида етказиб бериш талаб этилади. Вақти келганда, азот ишлатишни камайтириш керак бўлади, чунки меванинг ривожланиш даври бошланади, агар ўсимликнинг кечки ўсув даврида азот миқдори юқори даражада кўп бўлса, бу меванинг ривожланишига ва хосилнинг сифатига зарарлидир, бунда ўсимликнинг вегетатив қисми ўсиши ҳаддан ташқари тез ўсади ва мева кимёвий таркиби сифати пасаяди. 


@AGROBLOGER канали

Report Page