...

...

AGROBLOGER

Қашқадарёнинг бешта тумани, Яккабоғ, Қамаши, Чироқчи, Шаҳрисабз ва Китоб туманлари боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослаштирилади. Бу ҳақда бугун халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг сессиясида Зойир Мирзаев айтиб ўтган.

Вилоят ҳокими 2021 йилда вилоятда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ҳақида маълумот берар экан, вилоятдаги бешта туман боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослаштирилишини ва бу туманларда узумзорлар ҳамда мевазор боғлар ташкил этилишини билдирган.

Зойир Мирзаевнинг сўзларига кўра, 2021 йилда юқорида номлари келтирилган бешта туманда 12,1 минг гектар, шундан 7,3 минг гектар интенсив боғ, 4,7 минг гектар узумзор барпо этилади. Жумладан, 1 758 гектар олма, 1 243 гектар бодом, 1 875 гектар писта, 1 277 гектар ёнғоқ, 543 гектар ўрик, 196 гектар анор экилади.

Шаҳрисабз ва Китоб туманларида 10 гектар ерда малина, Қамаши туманида 100 гектар ерда помидор етиштириш, Китоб туманида 300 гектар майдонда анорзор ва токзор ташкил этилади.

Бундан ташқари, Шаҳрисабз туманидаги «Тўдамайдон» ва «Улоч» маҳаллаларида 1 000 гектар лалми ерга сув чиқариб, кооперация асосида узумзорлар ташкил қилинади.

Яккабоғ туманида 50 гектарда данакли ва ёнғоқ мевали дарахтларнинг интенсив кўчатларини етиштириш учун махсус боғ қилинади.

Деҳқонобод тумани ва вилоятнинг тоғолди ҳудудларида

1 500 гектар майдонда писта плантациялари ташкил этилади.

Деҳқонобод тумани «Оқтош-Белибойли» МФЙ ҳудудида 70 гектар лалми майдонда замонавий интенсив узумзорлар барпо қилинади.


@AGROBLOGER канали

kun.uz

Report Page