...

...

@AGROBLOGER

Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Белгиланишича, Низом талаблари боғ ёки токзори мавжуд бўлган фермер хўжаликларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади, деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси 2020 йилдан бошлаб ҳар йили 1 октябрга қадар:

иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзор майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантиради;

яроқсиз деб топилган иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли боғ ва токзорлар ўрнида интенсив боғ ва токзорлар барпо қилиш ёки уларни ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш ҳамда экспортбоп ва сердаромад қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш чораларини кўради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси яроқсиз деб топилган кам ҳосил берадиган боғ ва токзорлар ўрнида интенсив боғ ва токзорлар барпо қилиш бўйича қатъий назорат ўрнатади.

Низомга кўра, иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш, уларнинг ўрнида интенсив боғ ёки токзорлар барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Фермер хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларини яроқсиз деб топиш, уларнинг ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Комиссия 2020 йилдан бошлаб ҳар йили 1 октябрга қадар иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ёки токзор майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантиради.

Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ёки токзорларни яроқсиз деб топиш, уларнинг ўрнида интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш қуйидагилар асосида амалга оширилади:

а) боғ ёки токзорнинг ҳосилдорлиги, экилган мевали дарахт ёки ток кўчатларининг тупроқ-иқлим шароитига мослиги, тури, нави, ёшини таҳлил қилиш - туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман (Қувасой шаҳар) бўлими туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;

б) боғ ёки токзорнинг яхлит контурда экилганлигини таҳлил қилиш (бир контурда бир хил экин тури экилганлиги) - туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими ва туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан;

в) мевали дарахт ёки ток кўчатлари нав муаллифлари томонидан тавсия этилган экиш схемасига мос экилганлиги, мавжуд кўчат сони, шундан яроқсиз кўчат сонини таҳлил қилиш - туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, Инспекциянинг туман (Қувасой шаҳар) бўлими, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;

г) боғ ёки токзорда белгиланган агротехник тадбирларнинг бажарилганлигини таҳлил қилиш (органик ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, суғориш, қатор ораларига ишлов бериш, текислаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши ишлов бериш, дарахтларга шакл бериш, шунингдек, токзорларда - хомток қилиш, кесиш, кўмиш, яхоб суви бериш ва бошқа тадбирлар) - туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;

д) мева ёки узум маҳсулотлари етиштириш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар ҳамда қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар билан тузилган (фьючерс) шартномаси шартлари бажарилиши, маҳсулот сотишдан тушган маблағларнинг банк ҳисобварақлари орқали айланиши, дебитор-кредитор қарздорликлар ва молиявий ҳолатини таҳлил қилиш - туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, туман статистика бўлими, тижорат банклари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;

е) ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганда;

ё) боғ ёки токзордан оқилона фойдаланилмаганда, ҳосилдорлик кўрсаткичи уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлганда;

ж) ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда;

з) қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек, ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда.

kun.uz

@AGROBLOGER

Report Page