...

...

AGROBLOGER

ДХХ ҳамда департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 20 миллион сўм эвазига Сардоба туманидан 4 гектар ерни ажратиб берган уюшма раиси ушланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги сув истеъмолчилари уюшмаларидан бирининг раиси боғдорчиликка мўлжалланган ер майдонларини полиз экинлари экишга бериш орқали моддий манфаатдор бўлиш мақсадида ваколатини суиистеъмол қилиб келган.

Маълум бўлишича, у маҳаллий фермер хўжалигининг 4 гектар ер майдонини Гулистон шаҳрида яшовчи фуқарога ажратиб бериш эвазига 20 миллион сўм олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ургутда фуқарога 2 минг доллар эвазига ерга эгалик ҳуқуқини олиб беришни ваъда қилган кадастр хизмати ходими ушлангани, Бўстонлиқдаги 1 гектар ерни расмийлаштириб бериш учун 160 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олингани, шунингдек, Тошкентда 352 минг долларга ер сотмоқчи бўлган туман ҳокимлиги мансабдори ушлангани тўғрисида хабар берилганди.


@AGROBLOGER канали

daryo.uz

Report Page