...

...

FERMER

“Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” давлат раҳбари қарори қабул қилинди.


Қарорга кўра 2022 йил 1 январдан бошлаб Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали: 


➖ фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга – мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредитлар ажратилади;


➖мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга – етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 12 ойлик “револьвер” кредит ажратилади.


Бунинг учун Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Жамғармага 2 триллион сўм бюджет ссудаси ажратилади.


2022 йил 1 мартдан бошлаб:


➖ мева-сабзавотчилик кластерлари (кооперациялар) ва фермер хўжаликларига – экспорт шартномаси мавжуд бўлиб, мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш хизматидан фойдаланганда тўланган суғурта мукофотининг 50 фоизи, бироқ суғурта пулининг 1 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади. Бунда, суғурта пули хавф-хатардан суғурта қилинаётган ҳосил қийматининг 70 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас;


➖мева-сабзавотчилик кластерларига (кооперацияларга) – хориждан малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ бир ойга 1 нафар мутахассис учун 1 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисми Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари орқали компенсация қилинади. Бунда, мева-сабзавотчилик кластерларига ўзига бириктирилган маҳсулот етиштирувчилар учун боғ ва токзорларни барпо этиш, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш бўйича семинар-тренинглар ўтказиш тавсия этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Жаҳон банкининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида жалб этилган 65 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан кичик агрологистика марказларини барпо этилади.

Мева-сабзавотчилик туманларини қайта кўриб чиқиб, ҳар бир ҳудуднинг табиий-иқлим шароити ва ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда, мева-сабзавотчилик кластерлари (кооперация) фаолиятини барқарор ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчи – кластер – тайёрловчи корхона – қайта ишловчи ва экспортёрни узвий боғловчи тизимни жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти тизимида Республика боғбонлар мактаби фаолиятини ривожлантирилади.

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти қошида Сабзавот, картошка, полиз, дуккакли экинлар, гул ҳамда доривор ўсимликларни интенсив усулда етиштириш мактаби ташкил этилади.


FERMER канали

Report Page