...

...

AGROBLOGER
  • Амалдаги Ер кодексида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш, ер участкалари хусусий мулкдорларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ер участкалари билан боғлиқ зарарларни қоплаш бўйича нормалар мавжуд эмас. Ўтган 22 йил давомида кодекснинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилмаган. 

Бу ҳақда 14 декабр куни Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси йиғилишида Ер кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамасида маълум қилинди. 

Парламент хабарига кўра, тадбирда ишлаб чиқилган янги ҳужжат лойиҳасининг аҳамиятли жиҳатларига тўхталиб ўтилди. 

Хусусан, амалдаги Ер кодексида 8та модда бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги сабабли лойиҳадан чиқарилган, қолган барча моддаларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. 

Янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги, ерга оид асосий тушунчаларни ёритиб берувчи алоҳида янги модда билан тўлдирилмоқда.

Лойиҳада ер фонди тоифалари соддалаштирилиши билан бирга, давлат ер кадастри соҳасидаги муносабатлар, жумладан, ер участкасини кадастр рақамлаш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ерлар миқдори ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш, улар қиймат баҳосини аниқлаш масалаларининг ҳуқуқий асослари акс эттирилмоқда.

Туман (шаҳар) ер кадастри дафтари ва навбатчи ер кадастри харитасини юритиш, ер ресурслари ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботни тайёрлаш ва давлат ер кадастри ҳужжатлари юритиш соҳасида Давергеодезкадастр қўмитасининг ваколатлари аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳасида суғориладиган ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, саноат, транспорт, телекоммуникация, мудофаа ҳамда бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, оммавий дам олиш мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар таркиби, ўрмон, сув ва давлат захира фондлари ерларидан фойдаланиш хусусиятлари акс этмоқда.


@AGROBLOGER канали

kun.uz


Report Page