...

...

@AGROBLOGER

Олий Мажлис Сенати аъзолари томонидан ялпи мажлисда 2020 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш дастури тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

Таъкидланганидек, ушбу дастур бўйича ҳудудлар кесимида келгуси йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этишнинг аниқ мақсадларини ифода этилган.


Унга мувофиқ келгуси йилда 11 минг 957 та фермер хўжалигида 12 минг 478 та лойиҳа амалга оширилиши, кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиш ва 41 минг 135 та янги иш ўрни яратиш белгиланган. Шунингдек, 20 дан ортиқ турли йўналишни ривожлантиришга қаратилган ушбу лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун 2 миллиард 228 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтириш режалаштирилган.

Бу эса фермер хўжаликларининг молиявий-иқтисодий, техник ва технологик салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Мажлисда сенаторлар томонидан дастурда белгиланган вазифаларни келгуси йилда тизимли равишда амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида учраётган муаммоларни бартараф этиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Бу масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

uza.uz

@AGROBLOGER

Report Page