...

...

@AGROBLOGER

Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманлардаги боғ ва токзорлар тўлиқ ҳатловдан ўтказилади

«Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали.


Қарорга мувофиқ, мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишда кластер ва кооперация тизимини ривожлантиришнинг янги механизмлари жорий этилади.

Мева-сабзавот кластери ташаббускор, тегишлича Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасидаги уч томонлама келишув асосида ташкил этилади.

Қарорга кўра:

  • мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та тумандаги мавжуд боғ ва токзорлар ҳатловдан ўтказилади;
  • ҳатлов натижасига кўра, самарасиз боғ ва токзорларни янгилаш юзасидан туманлар кесимида манзилли рўйхатлар шакллантирилади ва тасдиқланади;
  • янги боғ ва токзорларни барпо этишда улар олдиндан аниқ мева-сабзавот кластерига ёки қишлоқ хўжалиги бирлашмасига бириктирилади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари, ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан бўшаган майдонлар, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ерларда интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади, иссиқхоналар қурилади ҳамда улар аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида берилади.

daryo.uz

@AGROBLOGER

Report Page