...
Боғдорчилик — қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланади
Кейинги йилларда боғдорчиликни ривожланишига алоҳида этибор берилмоқда. Жумладан, боғларни ёшартириш ва шу билан бирга интенсив технологияларга асосланган боғлар барпо этилмоқда. Олиб борилиятган ишлар Ўзбекистон аҳолисини йил давомида мева билан таминлаш, хорижга хўл ва қуритилган мева сотиш мақсадида ташкил этилмоқда. Бу вазифаларни амалга ошириш учун мавжуд боғлардан сифатли ва юқори хосил олиш лозим бўлади. Боғлардан юқори ва сифатли ҳосил олишнинг энг муҳим омилларидан бири ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишдир. Боғларда зараркунанда хашоратларнинг ўнлаб турлари зарар келтириши аниқланган. Жумладан, нок дарахтига 30 дан ортиқ тур зараркунандаларнинг зарар келтириши аниқланган. Бу зараркунандалар мевали дарахтларнинг турли қисмларига (илдизи, ёғоч қисми, новдалари, барги, куртаги, гуллари, меваси) катта зарар етказади. Нок энг кўп тарқалган мевалар сирасига кириб, мевасининг мазалиги билан қадрланади. Нок мевалари янгилигича истеъмол қилинади, қоқи, консерва, сукат, повидло, мураббо, шарбат, вино, бекмес (нок асали) тайёрланади. Ўзбекистонда йетиштириладиган нок таркибида 10,8–12,7 % гача шакар, 0,13–0,30 % кислоталар, 0,35 % га яқин пектин ва 0,31 % кул бор. Ўзбекистоннинг иқлим шароити нок учун унчалик қулай эмас, лекин шунга қарамасдан бизда қурғоқчиликка, иссиққа, касаллик ва зараркунандаларга чидамли маҳаллий навлари мавжуд [1]. Нокнинг Йевропа навлари шох-шаббаси сийрак, ихчам, кўпинча пирамида шаклида, новдалари юқорига тик ўсган бўлиб, йўғон шохларида ҳосил новдалари зич жойлашган, уларда барглар ҳамда ҳосил органлари жуда кўплиги билан характерланади. Нок айрим маҳаллий навлари бир туп дарахтдан 1000–1400 килограммгача ҳосил бериши мумкин. Нок олма каби мўтадил иқлим ўсимлиги бўлсада, иссиқликни кўп талаб қилади, совуққа кам чидамли ва олмага нисбатан узоқ яшайди, 100–150 йил, баъзан эса 200 йилгача умр кўради. Бизнинг шароитимизда 10 га яқин маҳаллий навлари ўстирилади. Нокнинг 60 га яқин ёввойи турлари учраб, шундан мевачиликда: Жайдари нок, Ўрта осиё ноки, Туркман ноки, Уссури ноки, Нашвати, Тол баргли нок ва регел ноки аҳамиятга эга [2]. Ўзбекистон шароитида нокзорларга кўплаб зараркунанда хашоротлар зарар етказади. Нок канаси ва нок шира бити шулар жумласидандир. Шунинг учун уларга қарши курашиш долзарб муаммолардан хисобланади. Шиш қўзғатувчи нок канаси — Эриопҳес пйри Пагст. Тўрт оёқли каналарнинг Эриопҳйидае оиласига мансуб. Нок канаси, нок баргларида баъзан жуда кўпайиб, баргларнинг, қисман меваларнинг талайгина қисмини нобуд қилади ва дарахтларни мажмағил қиллиб қўяди. Нок канаси Осиё, Европа ва Америкада кенг тарқалган. Нок канаси жуда майда бўлиб, оддий кўзга кўринмайди. Кана танаси чўзиқ, чувалчангсимон, қорнида кўндаланг эгатлар, орқа томонида дўмбоқчалар бор; рострум (тумшуғи) калта; оёқлари фақат икки жуфт; катталиги 230 микронга боради. Нок дарахтларида зараркунанда борлиги дарахтдаги характерли ўзгаришлардан билинади. Нок канаси йетук зот шаклида куртаклар ёнида ёки пўстлоғи остида тўпланиб қишлаб чиқади. Март апрел ойларида ҳаво ҳарорати 10° К дан ошганда чиқиб озиқлана бошлайди. Янги уна бошлаган куртак баргларини сўриши натижасида баргларнинг юқори томони қавариб, остки томонида 2–3 мм ли галл (шиш) ҳосил бўлади. Шишларнинг ичи ковак бўлиб, баргнинг ички томонидаги кичкина юмалоқ тешик ёрдамида ташқарига туташади. Каналар галлнинг ичида озиқланиб кўпаяди. Келгусида майда галлар қўшилиб, ўзига хос қора доғлар ҳосил қилади. Нок канаси мавсумда 4–5 та бўғин бериб кўпаяди. Кана популяциясида эркак зотлари кузга томон кўпая боради ва августга бориб умумий сонига нисбатан 14–20 % ни ташкил этади . Шиш ҳосил қилувчи нок канасининг зарари туфайли дарахт барглари ва меваларининг кўп қисми йетилмасдан тўкилиб кетади. Ҳосилдорлик баъзан 50 % гача камайиб кетиши мумкин [3]. Нок шира бити. Вояга етгани ва личинкалари нок куртаклари, барглари, гуллари ва ингичка новқаларининг ширасини сўриб, дарахтларни жуда ҳам мажмағал қилиб қўяди. Қаттиқ зарарланган барглар қорайиб, тўкилиб кетади. Нок шира битига қарши кураш олиб борилмаса, июл бошларадаёқ дарахтлар батамом баргини тўкиб юборади. Зарарланган дарахт новдалари қинғир-қийшиқ, меваси қаттиқ, бемаза бўлиб, нормал даражада катта бўлмайди ва кўпинча шира битининг ёпишқоқ ахлатига белашади. Нок шира бити Ўрта Осиёда учрайди, унга қон-қардош бўлган Псйлла пйрикола Форст. Тури Европада тарқалган, бу тур шимолга ва Шимолий Америкада ҳам тарқалган. Шира бити вояга етганда узунлиги 3 мм гача бўлади. Ранги сарғиш ёки оч яшил — қўнғир тусда бўлади. Қорнида кўндаланг қора йўллари бор. Шира битининг қанотлари тиниқ бўлиб, орқадаги чеккасида қорамтир доғи бор; орқа қанотлари олдингиларига қараганда калтароқ. Шира битининг урғочиси эркагидан бироз катта. Эркакларида қорин сегментларининг пастки томонида иккитадан, кўндаланг қорамтир йўл ўтади, урғочисида эса иккитадан юмалоққорамтир доғИ бўлади. Урғочиларининг қорин учи пастга осилиб, эркагиники эса бирмунча юқорига кўтарилиб туради. Қишлаётган шира битлари ёзги шира битларидан бир оз йирик ва қорамтир бўлади. Тухумлари майда, оқ бўлиб, оддий кўзга аранг кўринади; личинкалари тухумдан чиқишдан олдин сарғиш тусга киради. Тухумнинг бир учи кенгайгач, кичик поячаси бўлиб, шу билан шохга ёпишади; тухумнинг иккинчи томони учли бўлиб, хивчин шаклидаги махсус ортиғи бор. Личинкаси қанотсиз, сариқ, баъзан яшил, япалоқ бўлади. Каттароқ ёшдаги личинкаси бирмунча йириклиги ва қанот бошланғичи борлиги билан фарқ қилади. Шира бити вояга етганда нок дарахтларининг шохларида ва қисман танасидаги пўстлоқ пўстлари остида қишлайди. Дарахт куртак очишидан сал олдин шира битлари жуфтлашади ва тухум қўя бошлайди. Тухумни шохларнинг учига ва куртаклар яқинига қўяди. Ҳашоратнинг биринчи бўғини бўртган куртаклар, ёзилган бурглар ва айниқса, гул косачаларининг ширасини сўради. Зараркунанда тез ривожланади: апрелнинг охири-майнинг бошларида янги бўғиннинг қанотли шира битлари пайдо бўлади. Ўрта Осиёда шира бити ёз давомида 4–5 та бўғин беради [4]. Биринчи бўғиннинг қаотли шира битлари пайдо бўладиган вақтгача қишлаб чиққан йирикроқ ва қорамтир шира битлари обуд бўлади. Ёзги бўгинларнинг урғочилари қанот чиқаргандан 3–8 кун кеинбарг устки томонининг асосан томирлари бўйлаб тухум қўяди. Урғочи шира бити умрида 300–480 та тухум қўяди. Вояга етган шира бити тахминан 2–3 ой яшайди, шнинг учун ёзда ҳар хил бўғинарнинг шира битлари учрайди. Вояга етган шира битлари доимо бир жойдан иккинчи жойга учин юради, личинкалари эса кам ҳаракат қилади. Биринчи бўғиндан бошқа бўғинларнинг личинкаларижуда кўп суюқ, ёпишқоқ ширали ахлат чиқаради, бу ҳашоратнинг шира бити деган номи ҳам шундан олинган. Ёз оҳирларида шира битлари айниқса кўп ахлат чиқаради. Бу ахлат барглардан оқин тушиб, дарахт шохлари, танаси ва меваларини ифлос қилади; ахлат теккан меваларда оч қўнғир доғлар бўлади. Вояга етган шира битлари ёзда ҳам, кузда ҳам дарахтдан дарахтга ўтаверади, шу билан бирга улар кузда кўплашиб қишлайди. Нок дарахтларни зараркунадалардан химоя қилишнинг ўзига хос нозик томонлари бор, чунки меваларнинг, айниқса эртапишар навларда зараркунандаларга қарши узлуксиз инсектисидларни ишлатиб бўлмайди, иккинчидан зараркунандаларга қарши кураш чоралари олиб борилаётганда фақат биргина зараркунандани хисобга олмасдан балки компелкс зараркунандаларга қарши ишлов бериши лозим
Пожалуйста, не забудьте правильно оформить цитату:
Низомова, Б. Б. Нок дарахти айрим зараркунанда хашоратлари ва уларга қарши курашишнинг хос томонлари / Б. Б. Низомова, Х. Р. Бадалов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 38 (328). — С. 217-219. — УРЛ: ҳттпс://молуч.ру/арчиве/328/73612/ (дата обращения: 14.12.2021).