...

...

@Jizzax

«Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.


Унда шахснинг 16 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш ҳамда унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш ҳолатлари учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди.


ЖКнинг 128-моддаси 1-қисмига мувофиқ шахснинг 16 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш: 480 соатгача (илгари – 360 соатгача) мажбурий жамоат ишлари; ёки 3 йилгача (илгари – икки йилгача) ахлоқ тузатиш ишлари; ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш; ёки 1 йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Шунингдек ЖКнинг 128-моддаси 2-қисм билан тўлдирилди, унга мувофиқ ўша ҳаракатлар моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали содир этилган бўлса: 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш; ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

ЖКнинг 128-моддаси 1, 2-қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар: такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; ЖКнинг 118 ёки 119-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, 5 йилдан 7 йилгача (илгари – 3 йилдан 5 йилгача) озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


ЖКнинг 129-моддасига мувофиқ шахснинг 16 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда, унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш: 360 соатгача (илгари – 300 соатгача) мажбурий жамоат ишлари; ёки 1 йилдаги 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; ёки 1 йилдан 2 йилгача (илгари – 1 йилгача) озодликни чеклаш; ёки 1 йилдан 2 йилгача (илгари – 1 йилгача) озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса: 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш; ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Report Page