...

...

AGROBLOGER

Томчилатиб суғориш

Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда ўсимликнинг илдиз зонасига унинг эҳтиёжига мос миқдордаги сувни етказиб берадиган суғориш усулидир. Томчилатиб суғоришда ўсимликни талабига қараб узлуксиз сув ва озуқа элементлари билан таъминлаб туришга имконият яратилади. Бутун суғориш даври мобайнида минерал ўғитлар билан тўйинтирилган сувнинг берилиши суғориладиган экиннинг сув истеъмолига кўра тупроқнинг илдиз озиқланадиган қатламида оптимал тартиб ҳосил қилишга имконият беради ва қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини оширади. 


Ёмғирлатиб суғориш 

Ёмғирлатиб суғориш экинларни сунъий ёмғир ҳосил қилиш асосида суғоришга мўлжалланган суғориш усули ҳисобланади. Ёмғирлатиб суғориш сув етказиб берувчи ва ёмғирлатувчи махсус муҳандислик қурилмалари ёрдамида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг тупроқ ва ўсимликлар сатҳи устига имкон борича табиий ёмғирлатишни имитация қилувчи сепиш тарзида сув етказиб берадиган усул ҳисобланади.


Кенг қамровли ёмғирлатиб суғориш тизими

Айланма ёки фронтал ҳаракатланувчи агрегатлар ёрдамида сув етказиб берадиган ёмғирлатиб суғориш тизими; 


«Спринклер» тизими

Стационар калта пурковчи ускуналар ёрдамида сув етказиб берадиган ёмғирлатиб суғориш тизими.


Мобиль ёмғирлатиб суғориш тизими 

Кўчма тиркама ва барабан типидаги агрегат ёрдамида экинларни ёмғирлатиб суғориш тизими мавжуддир.


Дискретли суғориш

Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг эгилувчан қувурлардан паузалар билан навбатлашадиган импульслар сериялари билан сув етказиб берадиган усул. Бунда ер лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлар ёрдамида олдиндан текисланади.


AGROBLOGER канали

Report Page