...

...

AGROBLOGER
  • Хитойнинг Шиньжиян провинсиясидаги “Tian Shan Plastic” корхонаси Учқўрғонда йирик 1,5 млн долларлик лойиҳани амалга оширади. 

Учўрғон туманида Хитой давлатидан ташриф буюрган хорижий инвесторлар томонидан ташкил этиладиган сув тежовчи жиҳозлар ва томчилатиб суғориш технологиялари учун талаб этиладиган барча деталларидан иборат ашёлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Yurun Plastic” хорижий корхонасининг лойиҳа қиймати 1,5 млн доллар бўлиб тўлиқ хорижий инвестор ҳисобига тўғри келади. 

 Ишлаб чиқариладиган маҳсулот сув тежовчи технологиялар ва томчилатиб суғориш учун талаб этиладиган замонавий барча деталлар ва ашёлар. 

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2000 тонна пластик грануллани қайта ишлаш қувватига эга (100 млн метр пластик шланглар ва турли жиҳозлар) Яратиладиган ишчи ўринлари   30 нафар бўлиб, 3 сменада иш ташкил этилади. 

Эслатма ўрнида, 2020 йилда Учқўрғон туманида 9436 гектар майдонга пахта экилган бўлса, шундан 78 гектари томчилатиб суғориш усулида етиштирилиб, 35-40 % сув иқтисод қилинди. 2021 йилда 3000 гектар пахта майдони, 1000 гектарга яқин янги интевсив усулдаги боғлар томчилатиб суғоришга тайёрланмоқда.


@AGROBLOGER канали

darakchi..uz



Report Page