...

...

@Jizzax

МУНОСАБАТ


2020 йилнинг 08 декабрь куни ижтимоий тармоқлардаги "BUGUNUZ" канали орқали “Жиззахда жарима майдонидан машиналарни олиб чиқиш учун навбат катта. Бунинг устига маъмурий амалиёт инспектори иш ўрнида эмас. Машиналарни ноқонуний равишда жарима майдонига қўйиш ҳолати ҳам кузатилмоқда...” сарлавҳаси орқали видеолавҳа тарқалди.

Ушбу видеолавҳа Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт бўлимида тасвирга олинган. Лавҳада кўриш мумкинки фуқаролар маъмурий амалиёт бўлимида навбатда турибди. Бугун 8 декабрь республика миқёсида дам олиш куни бўлсада, Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан фуқароларга ноқулайлик туғдирмаслик, уларнинг сарсон бўлишларини олдини олиш мақсадида байрам куни ҳам ходимлар хизматга жалб этилган.

Бироқ, бугун банк идоралари ишламаганлиги сабабли тўловлар пайнет шахобчалари орқали тўлашда қийинчиликлар юзага келмоқда.

Шу сабабли фуқароларимиздан асоссиз равишда турли бўхтонлар билан ички ишлар органларини обусизлантирувчи материалларни тарқатмаслилкларини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Report Page