...

...


Телеграм манзилимиз @petrochemagro_uz


ЎСИМЛИКЛАР РИВОЖИДА МИС (Cu) МИКРОЭЛЕМЕНТИ


Мис етишмаган ўсимликларда баргларнинг учи оқаради ва қурийди, донли экинлар бошоқ тортади, лекин пишмасдан яшиллигича қолади, ўсимликлар ўсишдан тўхтайди, хлороз ва сўлиш касалликларининг белгилари кузатилади.


Мис моддасининг фойдалари

* Ўсимлик нафас олишини тартибга солади

* Жуда иссиқ, намлик юқори, жуда совуқ ўринларда,чидамлиликни оширади

* Етишмаслиги ортидан, касалликга чалинувчан ва ҳосилдорли тушиши кузатилишимумкин


Тупроқда мис танқислигига жавдар, арпа, бугдой, сули умуман чидамсиздир. Зиғир, қанд лавлаги, хантал, вика, люпин, тамаки, пахта ва сабзавот экинлари ҳам мис тақчил тупроқларда касалликларга осон чалинади.

* Мис азот алмашинувида фаол иштирок этувчи нитратредуктаза каби ферментлар таркибига ҳам киради. Турли тупроқ турларида миснинг ялпи миқдори турлича бўлиб, 0,1-150 мг/кг ни ташкил этади. Азотли ўғитлар меъёрига мос равишда ўсимликларнинг мисга бўлган талабчанлиги ҳам кучаяди.

Мис : ўксидловчи жараёнларда, карбонат ангидрит ва оқсил алмашинувида, шунингдек хлорофиллнинг шаклланишида муҳим рол ўйнайди.

Хлорофиллнинг таъсирини барқарорлаштиради, баргнинг физиологик қариш жараёнини кечиктиради ва шу билан унинг ҳаётий фаолияти муддатини узайтиришга ёрдам беради.


Донли ўсимликлар, айниқса, лалми тупроқларида мис етишмовчилигини бошдан кечиради.

Мис етишмовчилиги билан ўсимликлар оч яшил рангга айланади, улар кучли равишда (илдизнинг ўсиш нуқтаси тўхташи мумкин) туп қурий бошлайди, баргларнинг учлари оқ рангга айланади.


Кучли касаллик билан (оқ чириш) илдиз аста-секин қурийди, дон ёрилиб кетади, доннинг ҳосилдорлиги камаяди.


Фойдали ҳусусиятлар

Мева дарахтларида мис йўқлиги билан-олма, нок, ўрик ва бошқалар - қурий бошлайди. Касаллик кўп сонли ёш куртаклар пайдо бўлиши, юқори баргларда дог Ъ ва хлорознинг пайдо бўлиши, ёриқлар пайдо бўлиши, юқори куртаклар ўлиши ва қуриши билан бирга келади.


Касал дарахтларнинг баргларида мис миқдори жуда паст бўлади.

Мис ўғитларини тупроққа киритиш ёки мис моддаси бор ўғитлар ёки фунгисидлар билан дарахтларга ишлов бериш касалликни бартараф қилади ва хосилдорликни ошишига ёрдам беради.


Мисли (Cu) ўғит ва фунгицидлар

* CUFIT

* MED XLOROK

* CUBATER

* EKO COMBIMIX

* ORGANIC

* ORNE

* CalMag

* NPK 13-40-13

* NPK 18-18-18

* NPK 20-20-20

Ўзбекистонда ўз нуфузига эга бўлган Petrochem Agro компаниясининг расмий каналига хуш келибсиз! Petrochem Agro-бу юқори сифатли пестицидлар ва ўғитлар, демакдир.

 

Манзил: Тошкент шаҳри,Жомий бозор,Уста Ширин кўчаси, 136-уй.


Расмий сайт: www.petrochem.uz

Report Page