...

...

@AGROBLOGER

“Пойтахт” бизнес марказида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ва кластерларининг 2020 йилда амалга ошириладиган устувор лойиҳалари” мавзусида амалий семинар ўтказилди.


Унда тегишли мутасаддилар, пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари иштирок этди.


Семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ҳақида батафсил маълумот берилди.


Mаълум қилинишича, қарордан кўзланган асосий мақсад пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ер, сув ва бошқа ресурслардан самарали ҳамда оқилона фойдаланиши, ҳосилдорликни ошириши ва етиштириладиган пахта хом ашёсининг ўз вақтида йиғиб-териб олиниши, шунингдек, унинг чуқур қайта ишланишини ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг кўпайтирилишини, ва энг асосийси, республикада, пахта терими чоғида мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай турига барҳам беришдан иборат эди.


2019 йилда, республикамизнинг 118 туманида 75 пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилди ва 701 минг гектар ер майдонида жорий пахта мавсуми якунига кўра, кластерлар томонидан 2065,3 минг тонна пахта (прогнозга нисбатан 100,0%) ёки жами етиштирилган пахтанинг 70 фоизидан ортиғи териб олинди шуни алоҳида таъкидлаш жоизки 95,3 минг тонна (ёки 5.1%) 180дан ортиғ замонавий пахта териш машиналари билан териб олинди.


Пахта теримига 130 дан ортиқ янги пахта териш машиналари сотиб олинди ва сўнги 40 йил давомида улар янгиланди.


Mаълумки, Республикада илк маротаба кластерлар томонидан органик пахта етиштирилишига эришилди. Бунда Textile Technologies Group ва Фанлар академияси олимлари ҳамкорлигида ҳеч қандай кимёвий ёки бошқа унсурлардан фойдаланмаган ҳолда органик пахта етиштирилди ва Европанинг сертификатлаш компанияси томонидан сертификатланди.


Tадбир сўнгида, йил давомида самарали меҳнат кўрсатиб, кластер тизимини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшган бир қатор пахта-тўқимачилик кластерлари вакиллари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

uza.uz

@AGROBLOGER

Report Page