...

...

AGROBLOGER

Сўнгги ҳафта Ўзбекистонда қовуннинг ўртача улгуржи нархлари 52 фоизга ошди. Бу 2021 йилнинг июль ойи бошидан декабрь ойи бошигача бўлган даврдаги энг юқори ҳафталик ўсишдир ва жорий нархлар 2020 йилнинг худди шу санасига нисбатан қарийб 3 баравар юқори, дея қайд этишмоқда EastFruit таҳлилчилари.

2021 йилнинг июль ойи бошидан ноябрь ойи охиригача Ўзбекистонда қовуннинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 1100 сўмдан 2300 сўмгача оралиқда бўлди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2019-2020 йилларнинг худди шу даврида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 800 дан 2200 сўмгача оралиқда бўлган.

Шу билан бирга, 2021 йилнинг 25 ноябридан 2 декабригача бўлган даврда қовуннинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 2300 сўмдан 3500 сўмгача, яъни, бир ҳафта ичида 52 фоизга ошди. Амалдаги улгуржи нархлар 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 2,9 баробар, 2019 йилнинг шу санасига нисбатан эса 75 фоиз юқори.

Бундан ташқари, декабрь ойида ва Янги йил байрами арафасида қовуннинг мавсумий ўсиши ҳисобга олинса, Ўзбекистонда ўтган йиллардаги қовуннинг максимал улгуржи нархлари 2019 йил декабрь ойи охирида қайд этилган – 3000 сўм/кг. Шунга кўра, жорий улгуржи нархлар ўтган йиллардаги Янги йил олдидан камида 17 фоиз юқори.

Ташқи бозорлар таъсирига келсак, EastFruit таҳлилчилари фикрига кўра, мазкур омилни нархларнинг бу даражада ўсиши асосий ёки муҳим дея ҳисоблаб бўлмайди. 2021 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистондан қовун экспорти ҳажми 2020 йилнинг шу даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан 50 фоиз кўп бўлганига қарамай, ушбу маҳсулот бўйича мутлақ қиймат нисбатан паст: 2021 йилнинг ноябрь ойида 1 318 тонна бўлган бўлса, 2020 йилнинг худди шу даврида – 877 тоннани ташкил қилган. Бундан ташқари, Ўзбекистондан қовуннинг оммавий экспорт қилиш мавсуми июндан октябргача давом этади. Бу беш ойнинг умумий улуши йиллик экспорт ҳажмининг қарийб 95 фоизини ташкил қилади.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page