...

...

AGROBLOGER

Вазирлар Маҳкамаси “Президентнинг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Ўзбекистоннинг фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда фуқаро авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларига қўйиладиган талабларга ўзгартиришлар киритилди. 

Дронларнинг максимал учиш оғирлиги 25 килограммдан кўп бўлмаслиги керак, бундан қишлоқ хўжалигида агротехника тадбирлари учун мўлжалланган учувчисиз учиш қурилмалари мустасно, уларнинг учиш оғирлиги 100 килограммдан ошмаслиги керак.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 116-банди янги таҳрирда баён этилди. 

Унга асосан ер участкаларини рекультивация қилиш (қайта тиклаш) лойиҳалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 15 кун ичида амалга оширилади.

Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. 

Нобудгарчиликлар миқдори ўзини ўзи молиялаштириш асосида “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Қурилиш вазирлиги қурилиш бўлим (бошқарма)лари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда аниқланади.


kun.uz

AGROBLOGER канали

Report Page