...

...

AGROBLOGER

Ўсиши чегараланган, кучсиз шохлайдиган ва поясида 1-2 баргдан сўнг ёки бирин-кетин тўп гуллар ҳосил қиладиган навлар детерминант деб аталади. 

Детерминант гибридлар бир қатор афзалликларга эга, хусусан қисқа мавсумда. Биринчидан, 1-тўп гулларнинг ўсимликни пастки қисмида ҳосил бўлиши сабабли биологик жиҳатидан тезпишар бўлиши, шунингдек пояларда гул шингилларини зич жойлашиши туфайли аҳамиятлидир. 

Иккинчидан, поя узунлиги бирлигида 2-3 баробарга кўп тўп гуллари ҳосил қилиши, жуда кам ғовлаши туфайли иссиқхона ҳажмидан самарали фойдаланишга имкон беради. Булардан ташқари, ноқулай шароит ва касалликларга чидамлидир. 

Детерминант навлари ва гибридларининг ривожланиши ҳосилни шакллантириш ва меваларини ўлчами бўйича бир текис эмаслиги, уларнинг камчилигидир. 

Детерминант гибридлар 3 гуруҳга бўлинади: 

1. Супердетерминантлар: асосий поясида 2-3 тўп гулларни ҳосил қилганидан сўнг ўсишдан тўхтайди. Биринчи тўп гули 6-7 баргдан сўнг, қолганлари эса, 1-2 баргдан кейин ҳосил бўлади.

2. Детерминантлар: 4-6 гулшода ҳосил қилганидан кейин ўсишни чеклайди. 1-гулшода 8-9 баргдан сўнг, кейингилари 1-2 барг пайдо бўлгандан сўнг ҳосил бўлади. Ўсимликлари супердетерминантларга нисбатан баланд бўйли, шу сабабли уларга шакл бериш қулай.

3. Ярим детерминантлар: бош поясини ўсишини 7-8 гулшода ҳосил қилинганидан сўнг, чеклайдилар. 1- тўп гуллари 9-11 баргдан кейин, навбатдагилари эса, 2-3 барг ҳосил бўлганидан сўнг пайдо бўлади. Ўсимликлари бўйчанлиги жиҳатидан индетерминантлардан кам фарқ қилади.


@AGROBLOGER канали

Report Page