...

...

AGROBLOGER

Мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, юртимиз далаларида етиштирилган мева ва сабзавотлар йил сайин харидоргир бўлиб бормоқда. Ўзбек узумларининг донғи дунёга танилган бўлса, унинг қуритилганига бўлган талаб тобора ошиб бормоқда.Жорий йилнинг дастлабки 10 ойи мобайнида мамлакатимиз 42,5 миллион долларлик майиз экспорт қилинган. Бу йил илк маротаба Канада, Италия, Франция, Жанубий Корея, Покистон давлатларига жўнатилди. Бу ҳақда Давлат божхона ахборот хизмати маълумот берди. Майизнинг 28 фоизи Хитойга, 14 фоизи Қирғизистонга, 10 фоизи Туркияга экспорт қилинган.Жорий йилда Нидерландияга 7,4, Мўғулистонга 4,2, Грецияга 1,5 баробарга экспорт ҳажми ортган.

 Шифокорларнинг тавсия этишларича, қуритилган мевалар орасида энг кўп фойдалиси қора олхўри ва майиз экан. Таркибида витаминлар, фойдали элементлар, айниқса, майизда калий ва магнийнинг миқдори жуда кўп. Шунингдек, у танадан ортиқча суюқликни чиқариб юборади, қон томирларини мустаҳкамлайди. Шу боис ички ва ташқи бозор учун юртимизда тонналаб майиз тайёрланади. Ўзбекистон фермер деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши бош мутахассиси Ҳусан Ғиёсовнингнинг айтишича, Ўзбекистон дунёда майиз экспорти бўйича саккизинчи ўринга чиқди.Тобора илғор технологияларни қўллаган ҳолда, сифатли маҳсулот яратилмоқда. Халқаро стандартга тўлиқ жавоб беради. Юртимиздан экспорт қилинаётган маҳсулотлар транспортабеллиги, яъни узоқ манзилга етказиб берилганда ҳам ўз сифатини сақлаб қолади. Сабаби, қуёш нури кўп текканлиги, агротехнологияси тўғрилигидир, дея таъкидлайди. 

 

@AGROBLOGER канали

Report Page