Фарғона туманида “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди.

Фарғона туманида “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди.


  Ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Фарғона туманида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугун 3 декабрь – Ногиронлар куни муносабати билан туман ҳокимлиги, сектор рахбарлари ҳамда тумандаги барча ташкилотлар билан хамкроликда оммавий-маданий ва хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар шунингдек турли эсдалик совғалари топширилди.

  Тадбирнинг бадиий қисмида ногиронлиги бўлган фуқароларимиз учун байрам дастурхони атрофида консерт дастури намойиш этилди. Унда туманимизда ижод қилаётган элимиз суйган санаткорлар ҳамда туман маданият бўлими ходимлари ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этишди. Ушбу байрам тадбири кўтаринки кайфиятда ўтди ташриф буюрганлар ўзларининг самимий миннатдорчилигини билдирдилар.


Report Page