РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижон шаҳар 1-кичик дахаси худудида қурилиши “Валлей инвест Прожект” МЧЖ томонидан қурилиши режалаштирилган кўп қаватли турар-жой қурилиши бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

  Андижон шаҳар ҳокимининг 2018 йилдаги 15 январдаги 27-Қ сонли қарори билан “Валлей инвест Прожект” МЧЖга кўп қаватли турар-жой биноси қурилиш учун шаҳар захирасида ер майдони ажратиб берилган ва Андижон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 29 июлдаги “Шаҳар ҳокимининг 2018 йилдаги 15 январдаги 27-Қ сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 334-Қ сонли қарори билан “Валлей инвест Прожект” МЧЖга Андижон шаҳар, 1-кичик даҳа ҳудудида ўлчами 640.0 кв.метр бўлган ер майдонида ҳамда 2 кичик даҳа ҳудудида ўлчами 960.0 кв.метр бўлган ер майдонида 7-қаватдан кам бўлмаган турар-жой биноси қурилишига ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашга рухсат берилган.

Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилоят бошқармаси Андижон филили томонидан жорий йилнинг 27 ноябр куни ер участкаси кадастр паспорти шакллантирилиб, № YK-1703401/1043779-рақами билан давлат рўйхатида ўтказилган.

МЧЖ томонидан кўп қаватли билан қурилиши зарурий шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилган

Ҳусусан;

Андижон шаҳар, 1-кичик даҳа ҳудудида кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши учун вилоят қурилиш Бош бошқармасининг 2017 йил 19 июндаги № 1-463-сонли хатига жавобан Бош лойиҳачи ташкилот “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК 2017 йил 27 июндаги № 1-10/2340-сонли жавоб хати институтнинг келишув баённомаси юборилган. Келишув баённомаси 1-кичи даҳа ҳудудида 2 та 5-қаватли турар-жой бинолари қурилиш учун берилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорининг

3-иловаси билан тасдиқланган “Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” Маъмурий регламенти талабларига асосан вилоят қурилиш Бош бошқармаси томонидан 2020 йил 10 августдаги 1703-1703401-10-сонли “Архитектура режалаштириш топшириғи (АРТ)” ҳужжати расмийлаштириб берилган. АРТ ҳужжатини расмийлаштириш учун МЧЖ Давлат хизматлари маркази орқали қилган мурожаати, Андижон шахар хокимнинг 2020 йил 29 июн кунги 334-Қ- сонли қарори, “ҲУДУДГАЗ АНДИЖОН” МЧЖ Андижон вилояти бўйича газ таъминоти худудий филиалининг 2020 йил 6 август кунги 767-сонли техник шарти, “Андижон худудий электр тармоқлари”АЖ Эски шахар УБнинг 2020 йил 7 август кунги 55-сонли техник хулосаси, “Сувтаъминоти” МЧЖ Андижон шахар бўлимининг 2020 йил 6 август кунги 01-14/975-сонли техник шарти, “Уз ГАШК ЛИТИ” Андижон филлиалининг М 1:500 масштабли топосёмкаси асос қилиб олинган.

Андижон вилоят қурилиш Бош бошқармаси томонидан 2020 йил 10 августдаги расмийлаштирилган 1703-1703401-10-сонли “Архитектура режалаштириш топшириғи (АРТ)” ҳужжатига асосан “Андижонфуқаролойиҳа” МЧЖ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорининг

4-иловаси билан тасдиқланган “Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” Маъмурий регламенти талабларига асосан лойиҳа-смета ҳужжатлари вилоят қурилиш Бош бошқармаси ҳузуридаги “Архитектура шаҳарсозлик кенгаши” томонидан кўриб чиқилиб, лойиҳа ҳудудий ёнғин ҳавфсизлиги хизмати, ҳудудий экология ва атроф-мухитни мухофаза қилиш органи ҳамда ҳудудий санитария-эпидемиология хизматлари томонидан келишилиб, Кенгашнинг 2021 йил 22 апрелдаги 14483-сонли хулосаси олинган.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертиза органи “Шарқ строй эксмперт” МЧЖ томонидан кўриб чиқилиб, 2021 йил 24 июндаги № 2021/ЛЕ13-сонли ижобий эксперт хулосаси олинган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорининг

5-иловаси билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисидаги хабарнома юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” Маъмурий регламенти талабларига асосан МЧЖнинг давлат хизматлари маркази орқали қилган мурожаатига асосан вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспексиясига 2021 йил 1 июл кунги хабарнома келиб тушган ва 588-сон билан рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш соҳасида назорат инспексияси, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сонли ва 2020 йил 28 майдаги 343-сонли қарорига асосан, инспексия рўйхатидан ўтган қурилиш объектларида танлаш йўли билан қуриш даврийлигидаги қурилиш-монтаж жараёнини ва унинг қатнашчиларининг иш юритишини назорат қилишини инообатга олиб, вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспексияси томонидан юқоридаги объект бўйича бир неча бор мониторинг тадбирлари амалга оширилган. Мониторинг тадбирлари давомида буюртмачи ва пудратчиларга “Шаффоф қурилиш” тизими орқали кўрсатма берилган қурилиш-монтаж ишлари жараёнида кўрсатмаларни бажарилиши таъминланади.

Ўрганиш давомида қурилиш қилишлик учун ажратилган ер майдонига 2019-2020 йилларда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан болалар майдончаси барпо этилганлиги ва ушбу ҳудудда кўп қаватли турар-жой биноси қурилишига маҳаллий аҳоли томонидан эътирозлар билдирилганлиги сабабли МЧЖ томонидан қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмаганлигини маълум қиламан.



Report Page