...
AGROBLOGERРеспубликада жорий йилда 1 млн 34 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, 3 млн 82 минг тонна ёки белгиланган ялпи ҳосилга нисбатан 99,4 фоиз пахта хом ашёси тайёрланди.
Фарғона 107,7 %
Хоразмда 106,7 %
Андижонда 106,6 %
Наманганда 105,1%
Тошкентда 104,4 %
Самарқандда 103,6%
Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоийда 102,7 %
Жиззахда 100,7 %
Қашқадарёда 95,8 %
Сирдарёда 93,5 %
Бухорода 89,1 %
Сурхондарёда 82,3 % пахта ҳосили териб олинди.
Пахта етиштирувчи 136 та тумандан пахта йиғим-теримини тизимли ташкил этган 104 таси, 97 та пахта-тўқимачилик кластеридан 78 таси, 11 та пахта кооперациясидан 8 таси ҳамда 29 минг та фермер хўжаликларидан 23 минг таси шартномани ортиғи билан бажарди.
Республикада ҳар гектар пахта майдонида ўртача ҳосилдорлик 29,8 центнерни (шартнома 30,0 с/га) ташкил қилди.
Жорий йилда фаолият юритган 97 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 927 минг гектар майдондан 2 млн 794 тонна (30,1 с/га) ва 11 та кооперациялар томонидан 106,6 гектар майдондан 288 минг тонна (27,0 с/га) пахта хомашёси етиштирилди.
@AGROBLOGER канали
xs.uz