...

...

@AGROBLOGER

Замонавий илғор технологияларни амалиётга қўллаш бўйича қишлоқ хўжалиги соҳаси дунёда етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Бу борада Россия ва АҚШ энг фаол иштирокчига айланиб улгурган. Келинг, бугун қўлларидаги оддийгина белкурак ва хаскашларни смартфон ва планшетларга айлантира олган замонавий фермерлар фаолияти билан танишамиз.

ДАЛАЛАР ҲОЛАТИНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛУВЧИ ДРОНЛАР

Снимок.JPG

Квадрокоптерларни агросаноат мажмуаларида қўлланилиши натижасида далаларнинг ҳолатини мониторинг қилиш имконияти туғилади.


У орқали ишчилар ва техник жиҳозлар жойлашган ҳудудни кузатиш, зарарли ҳайвонлар ҳужумидан асраш, доимий қайта тикланувчи яйловларнинг аниқ манзилларини яратиш ва ўша ёки бошқа ҳудудга тегишли бўлган ҳосил миқдорини аниқлаш мумкин.

АҚШда ушбу учувчи қурилма билан ҳаттоки ўрмонларга дарахтлар экиш амалиёти қўлланилмоқда. Унда учувчи қурилма махсус қатъий белгиланган жойга учиб бориб, мўлжалланган ер қатламига етиб бора оладиган етарли куч билан ерга уруғ қадайди.

Буларнинг барчаси яратилган технологияларда кейинги қадамни босишларида туртки бўла олади. Ўз навбатида азотнинг таркибини билиш, намлик, тупроқнинг сув босиши ва ботқоқланиши ҳолатларини барвақт аниқлайди. Янги батареялар ҳаттоки унча катта бўлмаган квадрокоптерларни ҳам кўтариш ҳажмини янги босқичга олиб чиқади.

Экспертларни ҳисоб-китобларига кўра, дронлардан фойдаланиш қўниш харажатларини 85%га қисқартиради. 10 кв.м ҳудудга уруғ сепиш учун инсон меҳнатининг бир куни сарфланса,ушбу тезкор қурилма билан 1 соатга ишни тўлиқ бажариш мумкин. Улар қишлоқ хўжалиги соҳасида яқин келажакда коптер учун комбайн ёки мултиватор каби энг зарур ёрдамчига айланиши кутилмоқда.

ВИРУСЛАРГА ҚАРШИ ТУРА ОЛАДИГАН ЎСИМЛИКЛАРНИ 

ЕТИШТИРИШНИНГ БОШҚА ЙЎЛИ ТОПИЛМАГАН

2.JPG

Қишлоқ хўжалигида ўсимликлар ва ҳайвонларга генетик кодлар қўлланиши тўғрисидаги баҳс-мунозаралар кўп йиллардан буён давом этиб келмоқда.

Нима бўлганда ҳам ҳозирги кунда бундан ташқари, вирусларга қарши тура оладиган ўсимликларни етиштиришнинг бошқа йўли топилмаган. Генотипни ўзгартириш фақатгина вирусларга қарши курашишни эмас, ундан ҳам хавфли бўлган ҳашаротлар муаммосини ҳам ҳал эта олади.

Бельгия ва АҚШ олимлари томонидан картошка ҳужайраларига тупроқ бактерияларини муваффақиятли жойланиши натижасида бактериал инсектицидларни синтез қилиш имконини берди ва бу орқали зараркунанда колорадо қўнғизидан қутилишга эришдилар.

РОБОТЛАР – ИНСОН МЕҲНАТИ САМАРАСИЗ БЎЛИБ ҚОЛМОҚДАМИ?

3.JPG

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида инсон меҳнатидан фойдаланиш самарасиз бўлиб қолмоқда. 

Айнан ушбу соҳада тоифалар ва тоифа ости роботлаштирилган машиналар синфи шаклланди. Агросаноат мажмуаларида фойдаланиладиган роботлар “дала роботлари” синфига тегишли бўлиб, у ҳам ўз навбатида хизмат кўрсатувчи тоифага мансуб. 

Ушбу тоифага соғувчи тизимлар, агророботлар ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган роботлар киради.

СИГИРЛАР КЕРАКЛИ ВАҚТДА “ИШ”ГА КЕЛАДИ

4.JPG

Анъанага айланиб улгурган Соғиш тизимлари қолган бошқа дала роботларига қараганда бир неча йиллардан буён кўпроқ фойдаланиб келинмоқда. 

Унинг ҳозирги кундаги амалдаги ишлаш тизими принциплари “Ихтиёрий соғиш”дан иборат бўлиб, сигирлар керакли вақтда иш жойига келади ва ишлаб чиқариш ҳажми бир кунда 75 дона сигирдан 1500-2000 литргача сут олиш имконини беради.

Сут фермаларини автоматлаштиришда керакли асбоб ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш тартиби йил давомида 120-140 бош қорамол учун 150 млн. рублга (қўшимча йил давомида ускуналарни ишлатиш учун 150-250 млн. рубль) тўғри келмоқда.

РОБОТЛАШТИРИЛГАН ТРАКТОРЛАР

5.JPG

Роботлаштирилган тракторлар эса ўзининг турфа хил шакли ва ўлчамлари билан фарқланади. Улар вазифаларига кўра синфларга ажратилади:

Кабинасиз машиналар ҳайдовчи учун мўлжалланган жойнинг йўқлиги ҳисобига бироз нархи арзонлиги ва масофадан туриб бошқариш тизими мавжудлиги билан ажралиб туради.

Тўлиқ ёки қисман автоном тракторларда эса инсон омили деярли иштирок этмайди. Аммо, энг кўп тарқалган ярим автоном тракторларда ҳайдовчи белгиланган ҳудудга тракторни олиб боради ва кабинани тарк этгандан кейингина машина ўз ишини мустақил давом эттиради.

Автопилотлар тизимини ўрнатиш учун тўпламлар ҳақида эшитганмисиз? Эҳтимол, оддий автомобилни ҳайдовчисиз ишлаш тизимига ўтказа оладиган стартаплар ҳақида ўқигандирсиз. Халқаро майдонда кўп йиллик тажрибага эга энг таниқли брендлар бу каби ечимлар билан шуғулланиб келмоқда.

МУАММО ЎЗ ВАҚТИДА АНИҚЛАНАДИ

6.JPG

Замонавий қишлоқ хўжалиги соҳасида сунъий интеллектдан фойдаланиш смартфон ва комьпютерларга қараганда кам эмас. 

Биринчи ўринда сунъий интеллектдан ўсимликлар ташқи ҳолатини ўрганишда: минглаб тасвирга олинган расмлар орқали ўз вақтида муаммо аниқланади. Қишлоқ хўжалигида автомобилни бошқариш, ерни автоматик тарзда суғориш тартибини тузиш ва ерга ўғит сочиш, ҳайвонлар соғлигини назорат қилишда ҳам сунъий интеллектнинг хизмати беқиёс.

Дарҳақиқат, қишлоқ хўжалиги ривожи ҳар қандай мамлакат салоҳиятига энг катта ҳисса қўшгувчи соҳа. Бу борада Ўзбекистон ҳам етакчи давлатлардан ҳисобланади. Дунёнинг замонавий технологиялари юртимизга кириб келмоқда. Юртимиз олимлари томонидан ҳам янгидан-янги кашфиётлар қилинса, бизни ҳамиша қувонтириб келган.

uza.uz

@AGROBLOGER

Report Page