...

...

AGROBLOGER

Иссиқхона сабзавотчилигида узлуксиз алмаштирмай фойдаланиладиган тупроқларда минерал ўғитлар маълум талабларга жавоб бериши керак. Улар юқори тўйинган бўлиши, қолдиқсиз, таркибида зарарли чиқиндилар, яъни хлор, фтор, натрий, мишьяк, баурет бўлмаслиги керак. Агар ўғитлар сувда осон ва тез эрийдиган бўлса, уларни солишда томчилатиш тизимларидан фойдаланиш мумкин. 

Тўйинган тупроқ мувозанатини бузмаслик учун тупроққа у ёки бу ўғитни узоқ муддат солишдан қочиш лозим. Тупроқлар таркибида тузлар юқори бўлганда сувда эримайдиган, аммо ўсимликлар сингдириши осон бўладиган мураккаб ўғитларни қўллаш лозим. 

Азотли ўғитлардан иссиқхоналарда асосан илдиз ва илдиздан ташқари озиқлантиришда муҳим ҳисобланган мочевина ҳамда селитрадан фойдаланилади. 

Азотли ўғитларнинг бошқа турлари камроқ қўлланилади, чунки улар салбий таъсир ҳам кўрсатиши мумкин. Иссиқхоналарда фосфорли ўғитлардан қўшсуперфосфат яхшироқ ҳисобланади.

Ўсимликлар преципитат ва фторсизлаштирилган фосфатни ҳам яхши ўзлаштиради. Бошқа фосфорли ўғитлар таркибида аралашмалар кўп ва ёпиқ майдонда камроқ фойдаланилади. 

Иссиқхоналар учун калийли ўғитлардан калий сульфати ва калийли селитра, магнийлилардан магний сульфати ва калий магнезияси яхшироқ ҳисобланади. Мураккаб ўғитлардан иссиқхоналарда кальцийли селитра, аммофос, диаммофос, нитрофоскадан фойдаланилади. 

Охирги йилларда ҳимояланган ерларда NPK ўғитлар кенг қўлланилмоқда, уларнининг турли маркалари таркибида азот, фосфор ва калий хар хил нисбатларда, уларнинг айрим маркаларида микроэлементлар мавжуд. 

Маҳаллий ўғитлар таркибида микроэлементлар хам мавжуд. Шу боис атайлаб микроэлементларни солишга зарурат ҳар доим ҳам бўлмайди.  

Иссиқхоналарда кўпроқ бор ва мис, камроқ цинк ва молибден қўлланилади. Уларни мутахассислар тавсияларига кўра қўллаш лозим. 

Ҳозир кичик ихчам қадоқланган комплекс макро ва микроўғитлар ишлаб чиқарилмоқда, бунда уларни қўллаш муддатлари, усуллари ва меъёрлари ҳам кўрсатилади. Иссиқхонада минерал ўғитлар экишдан олдин, тупроқларни асосий ўғитлашда, бир йўла уруғни экиш билан бирга эгатларга ёки уяларга солиб ва ўсимликлар ўсув даврида илдиз ва илдиздан ташқари озиқлантиришда берилади. 

Ўғитларни солиш миқдори ва улар таркиби тупроқ ва ўсимликларни агрокимёвий таҳлили натижалари бўйича аниқланади.


@AGROBLOGER канали

Report Page