...

...

AGROBLOGER

Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган иссиқхоналарга газ етказиб беришни тўхтатиш билан боғлиқ мурожаатларни таҳлил қилиб, иссиқхоналар куз-қиш мавсумида муқобил ёқилғи манбаларига ўтиши улар билан тузилган шартномаларда назарда тутилганлигини эслатди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, иссиқхона хўжаликлари табиий газнинг мавсумий истеъмолчилари бўлиб, бу ҳақда газ таъминоти ташкилотлари билан тузилган шартномаларида ўз аксини топган. Ҳужжатларга кўра, куз-қиш даврида мавсумий истеъмолчилар камида уч ой давомида фойдаланиши учун муқобил ёқилғи – кўмир маҳсулотлари захирасига эга бўлишлари керак.

“Бундан ташқари, иссиқхоналар раҳбарларига хўжалик юритувчи субъектлар учун мавсумий газ чекловлари ва уни истеъмол қилиш ҳажмининг ўсиши, аҳоли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар, масалан мамлакатни электр энергияси билан таъминлайдиган иссиқлик электр станциялари томонидан муқобил ёқилғи турига тўлиқ ўтишнинг муҳимлиги тушунтирилмоқда.

Шу билан бирга, табиий газ ўрнига кўмир маҳсулотидан тўлиқ фойдаланишга ўтган иссиқхона хўжаликлари ёқилғининг мазкур муқобил турига ўтиш бўйича тажрибаларини ва тегишли ҳисоб-китобларни бир неча бор тақдим қилмоқда. Шунингдек, улар кўмир ёқилғисини ишлатган ҳолда доим ўз билимлари ва иссиқхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нархининг учдан бир қисмга камайтиришга имкон берадиган амалий ишлари билан фикр алмашишга тайёр.

Бундай тажрибани ўрганиш ва уни бугунги кунда амалда ҳар бир иссиқхонада қўллаш керак, чунки бутун йил давомида бўлмаса ҳам, куз-қиш даврида улар ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиши ва шартномада назарда тутилганидек, уларга мос келадиган таъминотга эга бўлиши керак”, - дейилади вазирлик изоҳида.

Аввалроқ, Энергетика вазирлиги электр энергияси таъминотидаги узилишлар истеъмолнинг ортиши туфайли юзага келишини маълум қилганди.


@AGROBLOGER канали

kun.uz

Report Page