...

...

AGROBLOGER

Парҳез қилмасдан туриб вазн ташлашга эришиб бўлмайди. Кутилган натижага эришишни тезлаштириш учун эса рациондан ўрин олган таомларга эътиборли бўлиш, ёғ ҳамда калориялардан қутулишга ёрдам берувчи маҳсулотларни истеъмол қилиш керак.

Пиёз ва саримсоқ

Пиёз ва саримсоқ нафақат ўткир ҳид ва таъм берувчи, балки организмдаги ёғларни энергияга айланишини тезлаштириш хусусиятига эга бўлган аллицинни ўз ичига олади. Шу сабаб ҳам ушбу маҳсулотларни салат ва таомларга қўшиш тавсия қилинади.

Апельсин

Цитрус мевалар, хусусан, апельсин таркибига кирадиган C витамини, стресс гормони сифатида маълум бўлган кортизолни камайтиришга ёрдам беради. Гап шундаки, кортизол организм, айниқса, тананинг бел қисмида ёғ йиғилишига сабабчи бўлади. Организм ёғдан халос бўлиши осон бўлиши учун кортизол қанча кам бўлса, шунча яхши.

Қалқонсимон без фаолияти учун муҳим бўлган кўп миқдордаги йодни ўз ичига олган денгиз ўтларида калория кам бўлади. Вазн тўплаш ва тўсатдан семириб кетиш эса қалқонсимон без фаолиятида муаммолар кузатилиши билан боғлиқ. Аммо ҳамма вақт ҳам йод миқдори кўп бўлган маҳсулотлар истеъмоли фойдали бўлавермайди.

Қалампир таркибидаги капсаицин организмда метаболизмни тезлаштиради. Аччиқ таомни хуш кўрадиганлар тез тўяди ва бошқаларга нисбатан камроқ овқатланади.

Қаҳва ва қора чой

Кофеин моддалар алмашинувини тезлаштиргани боис ҳам унинг истеъмолидан кейин тинч ҳолда ҳам организмда калориялар эриши кузатилади. Аммо меъёрга риоя қилиш кераклигини, керагидан ортиқ кофеин серотонин гормони ишлаб чиқарилишига таъсир қилишини унутмаслик керак.

Куркума

Ушбу сариқ зиравор таркибига кирувчи куркумин моддаси қон-томирларни ёғ босишига қарши самарали ҳисобланади. Бундан ташқари куркума соч ва тери саломатлиги ҳамда мигрен учун ҳам фойдали.

Сув

Организмда сув етишмаслигида турли шишлар пайдо бўлишга сабаб бўлади. Сув чанқоқни босади, қонда шакар миқдорини назорат қилади. Овқатдан олдин бир стакан сув ичганда одатдагидан камроқ тановул қилинади. Бунга сув ичилганидан кейин ошқозоннинг бир қисми суюқлик билан банд экани, яъни бўш эмаслиги сабаб бўлади.

Зайтун ёғи

Организм саломатлиги учун монотўйинмаган ёғлар ҳам зарур. Зайтун ёғи эса нафақат ташқи қадди-қомат учун, балки юрак ва қон-томирлар саломатлиги учун ҳам аҳамиятли бўлган фойдали ёғлар манбайидир.


@AGROBLOGER канали

daryo.uz

Report Page