...

...

AGROBLOGER

Картошкачилик бўйича кўп йиллик тажрибага эга «Bananza Trade Export» Голландиядан келтирилган уруғлардан ҳосил олишни бошлади. Бу йилги ҳосил кутилганидан ҳам кўпроқ бўлди. Хўш, бунинг сири нимада?

Ижодий гуруҳимиз билан қишлоқ хўжалигининг картошка етиштириш соҳасида кўп йиллардан бери фаолият юритиб келаётган «Bananza Trade Export» компаниясининг Қибрай туманидаги даласида бўлдик.

«Bananza Trade Export» пандемия қайд этилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон аҳолисига арзон нархларда 50 минг тоннадан ортиқ озуқабоп картошкаларни етказиб берган.



«Bananza Trade Export» Голландиянинг картошка етиштириш бўйича энг илғор «Agrico» компанияси билан ҳамкорлик қилиб келади. Оғир пандемия шароитига қарамай Голландиядан бу йилги мавсум учун картошка уруғлари ўз вақтида етказилиб, экилди. Ҳозирда 3 ойлик картошкаларни ҳосили йиғиб олинди.

«Картошканинг бу тури «evolution» ҳисобланиб, гектарига 20-35 тоннагача ҳосил олинмоқда», – дейди «Bananza Trade Export» МЧЖ раҳбари Жасур Тўхтамуротов.

Тўхтамуротовнинг айтишича, бу йилги ҳосил кутилганидан ҳам аъло бўлган. Картошканинг айнан «evolution» тури бизнинг иқлимга мос экан. Бу йилги ҳосил нафақат истеъмол учун балки кейинги йил учун уруғлик сифатида ҳам ишлатилади ва яна кўпайтирилади.



«Bananza Trade Export» МЧЖ томонидан маҳаллий шароитда юқори ҳосил берувчи сифатли картошка уруғлари олиб келиниб, Тошкент вилоятидан ташқари республиканинг Самарқанд, Наманган, Фарғона, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига тарқатилди.

«Компания озуқабоп картошканинг бошқа турларини ҳам Голландиядан олиб келмоқда. Бу йилги ҳосил кутилганидан ҳам аъло натижа берган. Уларнинг мазаси ҳам яхши. Чунки дорилар ўз вақтида ва меъёрида берилганлиги сабабли картошканинг мазасига таъсир қилмайди. Энг юқори натижа Наманган вилоятида бўлди. Гектарига 40 тоннагача картошка ҳосили олинди», – дейди Жасур Тўхтамуротов.




Ҳозирда ҳосил териб олиниб, картошкалар омборхоналарга олиб кетилмоқда. Омборхонадан ички бозорларга чиқарилади. Омборхонада картошкалар белгиланган ҳароратда сақланади. Фуқароларимиз картошкаларни арзон нархларда олиши мумкин бўлади.


@AGROBLOGER канали

kun.uz


Report Page