...

...

AGROBLOGER

Боғ барпо этишдан олдин иккита муҳим саволга жавоб топишингизни тавсия қиламиз:

· Танланган мевали дарахтни ўстириш учун етарли билим ва малакага эгаманми?

Аксарият ҳолларда иккинчи савол жуда муҳим ўрин тутади, чунки бозорда талаб бўлмаган ва барча ҳаражатларни қоплаб фойда келтира олмайдиган маҳсулотни етиштиришдан ҳеч қандай мантиқ йўқ.

· Боғ барпо этиш учун танланган жой.

· Талаб этиладиган ишчи кучи.

Мева етиштириш билан боғлиқ бошқа масалалар қуйидагилардан иборат: чангланиш, зараркунанда ва касалликлар; қурғоқчилик, қиров, дўл, шамол ва ҳарорат каби бошқа об-ҳаво билан боғлиқ омиллар. Боғнинг ҳосилдорлиги ва унинг сифати тупроқ, суғориш, дарахт шакли ва озиқлантириш тадбирлари қай даражада ташкиллаштирилгани билан назорат қилинади. Юқоридаги тадбирлар, суғориш ва озиқлантириш дарахт ривожини ва ҳосилдорлигини таъминловчи тупроқ унумдорлиги билан чамбарчас боғлиқдир.

Боғдорчиликда муваффақиятга эришиш қуйидаги омилларга боғлиқ:

· Бозор талабига жавоб бера оладиган мева навларни етиштириш.

· Боғни имкон қадар қисқа муддат ичида тўлиқ ҳосилга киришини таъминлаш.

· Ҳосилдорлик ва унинг сифатини мунтазам ушлаб туриш.

· Боғ учун мос келувчи ҳудуд, тупроқ тури, суғориш суви ва бошқа талабларни олдиндан тўғри танлай билиш.

Дарахтлар бир гектарга юзтадан бир неча мингтагача зичликда жойлаштирлиши мумкин. Дарахт зичлиги ва унинг ҳосилдорлиги ўртасидаги муносабат шуни кўрсатадики, бир гектарга қанча кўп дарахт экилса дастлабки ҳосилдорлик шунчалик юқори бўлади.

Шундай бўлсада, зич экилган боғлар белгиланган тартибда бошқарилмаса вақт ўтиши билан улар бир-бири билан қуёш нури учун рақобатлаша бошлайди ва бу назоратга олинмаса, ҳосилдорлик кўпайиш ўрнига пасайишни бошлайди ва шу билан бирга унинг сифати ҳам тушиб кетади. Бундан ташқари зич экилган боғларни дастлабки ташкил этиш билан боғлиқ ҳаражатлари маҳаллий боғларга нисбатан юқори бўлади, лекин тўғри бошқарилса дастлабки ҳаражатларни қисқа вақт ичида қайтариш мумкин.

Ҳосилдорлик режаси шуни кўрсатадики, боғлар тўлиқ ҳосилдорликка 4-йилдан сўнг кира бошлайди (1-жадвал). Шундан сўнг ҳосилдорлик 7-йилигача кўтарилиб боради ва сўнгра ҳосилдорликнинг ўсиб бориш суръати секинлашади ёки яна бир неча йил ичида ўзининг кульминацион нуқтасида ўзгармай сақланиб туради. Мевали боғларда дастлабки ҳосилдорликка эришиш вақтини қисқартириш асосан дарахт учун белгиланган шаклни қисқа вақт ичида шакллантириш ва улар ўртасидаги бўшлиқни қуёш нуридан оптимал фойдаланган ҳолда мева берувчи шохлар билан тўлдириш билан боғлиқ. Бундай натижага эришиш ва ҳосилдорликни ошириш барча боғ тадбирларини ўз вақтида бажаришни талаб қилади.

Боғларнинг дастлабки ҳосил бериш даври


@AGROBLOGER канали

mevazor.uz

Report Page