...

...

@Jizzax

Таъкидланишича, ўтган йиллар мобайнида болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ва ҳуқуқий асослари тубдан такомиллаштирилиб, болалар орасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш, ногиронлиги бўлган болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари кенг жамоатчилик жалб қилинган ҳолда ҳал қилинмоқда.


Мазкур ислоҳотларнинг давоми сифатида ушбу Қонун билан бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда, дейилади Ахборот хизматининг хабарида.


Хусусан, жиноят қонунчилигида вояга етмаганларга нисбатан инсонпарварликни кучайтириш мақсадида жиноий жавобгарликка тортиш ёшини ўн уч ёшдан ўн тўрт ёш этиб белгиланмоқда.


Қўшимча қилинишича, вояга етмаганларнинг жинсий эркинлигига қарши жиноятлар, шу жумладан болаларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар учун белгиланган жазо чоралари кучайтирилмоқда.


Шунингдек, вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилиш муддатлари аниқ белгиланиб, жиноят-процессуал қонунчиликда вояга етмаган жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилишда психолог иштирок этишини таъминлаш назарда тутилмоқда.


Бундан ташқари, қонуннинг қабул қилиниши натижасида мамлакатда вояга етмаганлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилинишига эришилиши ҳамда миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш имконини яратилиши ҳам айтилмоқда.


Муҳокама якунига кўра, қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Report Page