...

...


Ток ўсиш даврида ҳаво ва тупроқ ҳароратига таъсирчандир. Тупроқ ҳарорати +8..+9°Сда шира ҳаракати бошланади. Суткалик ўртача ҳарорат +10°С бўлганда куртаклар бўрта бошлаб, +11..+12°Сда улар ёзила бошлайди. Ҳаво ҳароратининг +10°Сдан юқориси ток учун фаол ҳарорат ҳисобланади. Ўртача суткали ҳаво ҳарорати +25..+30°Сда ток жадал гуллайди, новдалар яхши ўсади. Ҳарорат +38..+40°Сдан юқори бўлганда токдаги физиологик жараёнлар, новдаларнинг ўсиши деярли тўхтайди, барг ва ғужумлар зарарланади, сифати пасаяди. 

Кузда ҳаво ҳарорати -3..-5°Сда барг ва ғужумлар, -8..-12°Сда куртак ва новдалар совуқдан зарарланади. Қишда ток новдалари -18..-22°С, илдизлари эса, -5..-7°Сда зарарланади. Яхши чиниққан токнинг занг ва маданг қисмлари -20..-25°Сгача совуққа чидаши мумкин. Ер сатҳидаги қор қатлами ҳам тупроқ ҳароратини оширишга, тупроқни музламаслигига ёрдам беради. 

Баҳорда ҳаво ҳароратининг +1°Сгача пасайиши куртакларни уйғонишдан тўхтатади, ҳарорат -3..-4°С совуқда бўртган куртаклар, ўсаётган ёш яшил новдалар ва барглар, 0..-2°Сда эса тўпгуллар нобуд бўлади.

Қиш давридаги ҳавонинг совуқ ҳарорати ҳамда совуқнинг давомийлигига қараб ток туплари кўмиладиган, шартли кўмиладиган ва кўмилмайдиган ҳудудларга бўлинади.Совуқ -20°Сдан юқори бўладиган ҳудудларда ток кўмилиб, совуқ -16..-18°С бўладиган ҳудудларда шартли кўмилиши, совуқ -15°Сдан ошмайдиган жойларда эса кўмилмасдан ўстирилиши мумкин.


Манба: AGROBLOGER

@petrochemagro_uz


Report Page