...

...

AGROBLOGER

“Боғбон” агрокомплексида ташкил қилинган In vitro лабораторияси жорий йилда фаолият бошлаган бўлиб, бу ерда кўпайтириш қийин бўлган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари вегетатив усулда замонавий технологиялар асосида етиштирилади. Умумий қиймати 2,5 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида шу пайтгача хориждан олиб келинган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари маҳаллий шароитда тайёрланмоқда. Лабораториянинг ишга туширилиши 80 та янги иш ўрни яратилишига замин яратди.

- Фаолиятимизни бошлаган даврда хориждан олиб келинган кўчатларимизнинг ҳар бир донасининг таннархи 5 доллардан 20 долларгача етган, - дейди In vitro лабораторияси раҳбари Илёс Ҳайдаров.

– Айни пайтда биз етиштираётган кўчатлар 3-3,5 доллар қийматга эга бўлмоқда. Энг муҳими, боғдорчилик билан шуғулланиш ниятида келган харидорларнинг самарали фаолият юритишлари учун уларнинг тупроқ шароитини ўрганиб, ерга мос кўчатларни тавсия қиламиз. Бунинг учун тупроқ ташхислаш лабораториямиз ҳам ташкил қилинган.

Марказий Осиёда ягона бўлган лабораториянинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 15 миллиондан 20 миллион донагача пайвандтаг, пайвандланган кўчатлар етиштириш имконини беради. Жорий йил 4 миллиондан 6 миллион донагача кўчат тайёрланди.

Бу кўрсаткич 2021-2022 йилга бориб 20 миллионга етказилиши кўзда тутилган. Айни пайтда қўшни Турманистон, Афғонистон, Қирғиз Республикаларидан буюртмалар келиб тушмоқда. 2023 йилдан лабораторияда етиштирилган кўчатлар экспортга чиқарилиши режалаштирилган.


@AGROBLOGER канали

uza.uz

Report Page