...

...


𝙷𝚞𝚜𝚗𝚒𝚍𝚍𝚒𝚗


Олтингугурт бевосита оқсил, «В» гуруҳ дармондорилар, гликозидлар, саримсоқ ва хантал мойлари таркибига киради. Олтингугуртнинг бир қисми ўсимлик таркибида минерал шаклда учрайди. 

Аксарият қишлоқ хўжалик экинлари тупроқдан олтингугуртни фосфорга баравар, баъзи ҳолларда кўпроқ миқдорда олиб чиқиб кетади. Келажакда юқори концентрацияли минерал ўғитларни қўллаш кучайиб боради. Шу давргача олтингугуртнинг асосий қисми тупроққа суперфосфат ўғити билан солинган бўлса, унинг қўш суперфосфат билан, республикамиз шароитида аммофос билан алмаштирилиши олтингугурт етишмовчилигига олиб келди. Бу ўз навбатида беда, дуккакли-донлар, бутгулдошлар, картошка каби экинларни олтингугурт билан озиқлантириш масаласини қўяди.

Ўсимликлар олтингугуртни тупроқдан SO2-4 ионлари шаклида ўзлаштиради. Намлик меъёрида бўлган тупроқларда олтингугурт миқдори 100 мг/кг дан ошмайди. Ҳайдалма қатламдаги олтингугуртнинг асосий қисми (90%га яқин) органик шаклдадир. Улар минерализацияга учрагандан кейингина ўсимликлар томонидан ўзлаштирилади.  

Турли тупроқлар ўз таркибидаги олтингугурт миқдори билан фақрланади. Олтингугурт тупроққа ёғин-сочинлар билан ҳам келиб тушади ва унинг миқдори ёқиладиган тошкўмир ҳамда кимё ва металлургия корхоналаридан чиқадиган газлар таркиби билан боғлиқ. Одатда бу миқдор 10-15 кг/га ни ташкил қилади.

Олтингугуртли минерал ўғитлар саноат миқёсида ишлаб чиқарилмайди. Асосий олтингугурт тутган ўғитлар ва бирикмалар жумласига қуйидагилар киради:


- аммоний сульфат – 24% гача S тутади, сувда яхши эрийди;


- гипс –19 % гача S тутади, сувда қийин эрийди;


-оддий суперфосфат – 14-22% S тутади, сувда ўртача эрийди;


-калий сульфат –17% S тутади, сувда яхши эрийди;


- калимаг ва калимагнезия – 14% S тутади, сувда яхши эрийди;


-магний сульфат – 22 % S тутади, сувда яхши эрийди;


-соф олтингугурт – 100 % S тутади, сувда эримайди. 


Олтингугуртли ўғитларни биринчи навбатда донли экинлар, шунингдек, оқсил ва хантал мойи берадиган экинларга, кузги шудгор остига солиш мақсадга мувофиқдир.


Манба : AGROBLOGER




Ўзбекистонда ўз нуфузига эга бўлган Petrochem Agro компаниясининг расмий каналига хуш келибсиз! Petrochem Agro-бу юқори сифатли пестицидлар ва ўғитлар, демакдир.


Расмий сайт: www.petrochem.uz

You Tube / Web / Telegram



Report Page