Tashabbuskor rahbar!

Tashabbuskor rahbar!


2019 йил 13 ноябр куни Халқ таълими бўлими мудири ҳамда мудир ўринбосари томонидан 8- умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг давомати, уларнинг ташқи кўринишлари, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди ва битирувчи синфлар билан суҳбат ўтказилди. Ўрганиш жараёнида 11-"Б" синф ўқувчиларининг давомати, тартиб-интизоми, уларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи талаб даражасида эмаслиги аниқланди. 11- "Б" синфидаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ўқувчиларнинг тартиб-интизомини йўлга қўйиш мақсадида Ш. М. Мирзакаримов синф раҳбар сифатида ушбу синфни ўз оталиғига олди ва ҳар куни бир соат вақтини ўқувчиларга ажратадиган бўлди. Куннинг иккинчи ярмида 11-"Б" синф ўқувчилари билан ХТБ мудири Ш. М. Мирзакаримов, "Қорабоғ" жомеъ масжиди имом-ноиби Исмоилов А. Р., "Alter Ego" психологик хизмат маркази консультант-тренер-психологи Газибекова Г. Э. лар иштирокида устоз ва шогирд муносабатлари, устоз ота каби улуғ зот эканлиги, ўқувчиларнинг комил инсон бўлиб етишишларида устозларнинг тутган ўрни ҳақида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатидан сўнг ушбу ўқувчилар билан олиб бориладиган ишлар бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди. Ўрганиш якунида ХТБ мудири мактаб маъмурияти билан кескин, танқидий руҳда йиғилиш ўтказди ҳамда аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича мактаб маъмуриятига қаттиқ огоҳлантириш берди.

Report Page