...

...

AGROBLOGER

Ортиқча вазн ташлашда иштаҳани бўғувчи маҳсулотлар истеъмоли самарали усул ҳисобланади. Улар фойдали бўлибгина қолмай, бутунлай хавфсиздир.

Аччиқ қалампир

Аччиқ қалампир табиий равишда иштаҳани бўғади. Унинг таркибидаги капсаицин моддаси иштаҳа пасайишига ва тушлик ёки кечки овқатда камроқ овқатланишга ёрдам беради.

Ялпиз

Ялпизни истеъмол қилишнинг кераги йўқ, унинг ҳиди бўлса бас. Олиб борилган тадқиқотга кўра, иштирокчилар беш кун давомида ҳар икки соатда ялпиз ифорини ҳидлаган. Натижада улар ҳафта давомида очликнинг сезиларли даражада пасайганини қайд этган. Кунлик калория миқдорини табиий ва эҳтиёткорлик билан тушириш учун шунчаки овқатдан олдин ялпизни ҳидлаш кифоя қилади.

Чиа уруғлари

Ҳар қандай толага бой озиқ-овқат сингари чиа уруғлари ҳам организмни тўқлик ҳиси билан таъминлайди ва очликни камайтиришга ёрдам беради. Ушбу майда уруғлар ошқозонга тушгандан сўнг ҳажми ўн баробарга ошади ва ошқозон ҳудудини тўлдиради. Бу эса тўқлик ҳисини беради. Шунингдек, йогурт, жўхори уни ва қуймоқ хамирига чиа уруғларидан қўшиб истеъмол қилиш орқали ортиқча вазндан халос бўлиш мумкин.

Олма

Пектин, эритувчан тола ва сув – олма таркибида мавжуд бўлган барча фойдали моддалар ошқозонни тезроқ тўйинтиришга, очлик ҳисини камайтиришга ёрдам беради. Айниқса, оч қолган вақтда олма истеъмол қилиш кўпроқ вазн ташлашда самарали ҳисобланади.

Сув

Яна бир оддий қоида: ҳар овқатланишдан аввал бир стакан сувни оз-оздан ичиш керак. Сув шунчаки совуқ эмас, балки муздек бўлиши янада фойдалироқ. Акс ҳолда танага қўшимча калория керак бўлади ва истеъмол қилинган овқатнинг кўп қисми захирага эмас, энергияга сарфланади.


@AGROBLOGER канали

daryo.uz

Report Page