...

...

AGROBLOGER

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 2,5 минг гектар майдонда пистачилик плантацияси яратилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га маълум қилган туман ҳокими Зоир Алиқуловнинг айтишича, пистачилик плантацияси Президент топшириғига кўра амалга оширилмоқда.

Таъкидланишича, Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра туманда ташкил этилаётган пистачилик плантацияси уч босқичда амалга оширилади.

«Дастлабки босқичда ер майдони мавжуд бўлган саккизта тадбиркорлик субъекти томонидан 380 гектар ерга пистачилик плантацияси ташкил этилади. Лойиҳани амалга ошириш учун тадбиркор ўз маблағидан 2,7 миллиард сўм сарф қилса, банкдан 3,1 миллиард сўмдан кредит олади. Натижада биргина шу лойиҳа орқали 83 та доимий, 139 та мавсумий иш ўрни яратилади», — дейди Зоир Алиқулов.

Иккинчи босқичда тумандаги Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига тегишли 1120 гектар ер майдонига писта экилади. Лойиҳа қиймати 16,2 миллиард сўм бўлган иш натижасида яна 217 та доимий, 361 та мавсумий иш ўрни яратилади. Сўнгра ўрмон хўжалигининг 1000 гектар ер майдонида пистачилик плантацияси ташкил этилади.

Фото: Деҳқонобод туман ҳокимлиги

«Лойиҳаларимиз ишга тушса, туман аҳолиси 1 гектар пистазордан 88 миллион, 1 гектар ковракзордан эса 108 миллион сўм даромад олади. Пистазорига коврак ҳам экканлар эса, шу 1 гектар ердан 196 миллион сўм даромад қилиши мумкин», — деди туман ҳокими Зоир Алиқулов 267 гектар майдонда ташкил этилган пистачилик плантациясида ишловчи ёшлар билан мулоқотда.

Қўшимча қилинишича, айни кунда тумандаги 380 гектар ер пистазорга айлантирилган.


@AGROBLOGER канали

daryo.uz

Report Page