...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистонда 2021 йил 1 июлдан туз, шакар ва ёғ миқдори юқори бўлган маҳсулотлар, шунингдек, соғлиқ учун зарарли бошқа қўшимчалар мавжуд маҳсулотларни маркировка қилиш жорий этилади. Бу Президентнинг «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

Маркировка икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда — 2021 йил июлдан у ихтиёрий бўлади. Иккинчи босқичда, 2025 йил 1 январдан бошлаб эса мажбурий бўлади. Бу ўзгариш мамлакатга олиб кирилган маҳсулотларга ҳам, республика ичида ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ҳам бирдек тегишли.

Бу рангли маркировка бўлиб, истеъмолчиларга ишончли маълумотларни етказиш ва фойдали маҳсулотларни танлашига ёрдам бериши кутилмоқда. Шакар, тўйинган ёғ кислоталари ва тузни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари, артериал гипертензия, қандли диабет касалликларининг пайдо бўлишига ва ривожланишига олиб келади.

Масалан, Россияда маркировка озиқ-овқат қадоғида кўрсатилувчи ранглар индикациясидан иборат. «Роспотребнадзор» томонидан тавсия этилган кунлик истеъмол нормаларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот таркибидаги туз, шакар ва ёғ кислоталари даражасига қараб яшил, сариқ ва қизил рангда белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида аҳоли турли гуруҳларининг соғлом овқатланишга бўлган эҳтиёжларини қондиришни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини истеъмол қилишни қисқартириш, зарарли одатлардан, хусусан, алкогол ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш йўли билан касалликка чалиниш, ортиқча вазн ҳолатлари (семизлик) ва бевақт вафот этишни камайтириш кўзда тутилган.

Ҳужжат билан, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда туз, қанд ва ёғ миқдори меъёридан ортиқ бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг рекламасига қуйидаги чекловлар ўрнатишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш юклатилган:

  • таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт муассасалари ҳудудида ҳамда жамоат транспортида реклама қилиш;
  • болалар, анимацион персонажлар ва болалар кўрсатувлари қаҳрамонлари иштирокида реклама қилиш;
  • оммавий ахборот воситаларида болалар учун мўлжалланган кўрсатувлардан 30 дақиқа олдин ва кейин намойиш қилиш


@AGROBLOGER канали

daryo.uz

Report Page